Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда 12,4 млрд. сўмлик солиқ қарзлари ундирилди

Хоразмда 12,4 млрд. сўмлик солиқ қарзлари ундирилди

Фото: «Xabar.uz»

Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида солиқ тўловчиларнинг бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги солиқ қарздорлигини қисқартириш борасида ўтказилаётган қўшма тадбирлар маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтиришга, қўшимча манбаларни аниқлашга хизмат қилмоқда.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар беришича, ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар жараёнида 2249 та тадбиркорлик субъектларининг солиқларни ўз вақтида тўламасдан, фаолият юритаётгани аниқланган. Шундан 946 тасининг мол-мулклари хатловга олинди. 1854 та қарздорларнинг 12,4 млрд. сўмлик солиқ қарзлари давлат фойдасига ундирилди.

Хусусан, Хива туманидаги «Хиванефтегазқурилиш» корхонасининг 317,0 млн. сўмлик «Solor 210» русумли экскаватори ва «ISUZU» русумли автобуси, Шовот туманидаги «Шовот машина трактор парки» МЧЖнинг 111,5 млн. сўмлик «CASE» русумли трактори ва Урганч туманидаги «Хударган Умид» хусусий корхонасининг 12,4 млн. сўмлик солиқ қарзи юзасидан корхонага қарашли юк ортувчи транспорт воситаси суд ҳужжатлари асосида қарздорлик ҳисобига хатланди.

Шунингдек, вилоятда бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларидан солиқ қарзи мавжуд жами 35,1 мингта қарздорларнинг 79,4 млрд. сўмлик, шундан 12,9 мингта юридик шахсларнинг 68,9 млрд. сўмлик, 8,0 минг нафар жисмоний шахсларнинг 4,5 млрд. сўмлик, 14,2 мингта якка тартибдаги тадбиркорларнинг 6,0 млрд. сўмлик қарздорлиги мавжуд. Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 660 нафар шахсга нисбатан 63,4 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 113 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг