Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлараро иккинчи форум ўтказилади

Хоразмда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлараро иккинчи форум ўтказилади

Жорий йил 25-26 февраль кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади.

Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг саноат салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида ўзаро маълумот алмашиш, тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ва истиқболли йўналишларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу форумда икки мамлакат ҳудудларидаги ишбилармон доиралар вакиллари, вилоят ҳокимлари ўртасида учрашув, етакчи корхоналар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

Тадбирда икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг