Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмнинг 2 та туманида 10 экспортёр корхона ишга тушган

Хоразмнинг 2 та туманида 10 экспортёр корхона ишга тушган

Фото: «Центр поддержки экспорта Алтайского края»

Хоразм вилояти давлат cолиқ бошқармаси ташаббуси билан Қўшкўпир ва Хива туманларида экспортёр корхоналар иштирокида амалий семинар ташкил этилди.

Унда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 27 февраль куни экспортни ошириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари ва экспортёр корхоналар фаолиятини янада кенгайтириш, солиқ соҳасида тадбиркорлик субъектлари учун яратилган имтиёзларнинг мазмун-моҳияти билан аҳолини яқиндан таништиришга қаратилди. 

Амалий семинарда вилоятда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, экспорт салоҳиятини сон ва сифат ҳижатдан янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида айтиб ўтилди.

Тадбир давомида Қўшкўпир ва Хива туманларида ташкил этилган экспортёр корхоналарнинг фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди. Унга кўра айни пайтда биргина Қўшкўпир туманида 10 дан ортиқ экспортёр корхона-ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда асосан паррандачилик ва қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини эспортини йўлга қўйилган.

Шунингдек, тадбир доирасида тумандаги «Қатағон қурилиш» хусусий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди. мазкур корхона 8 соатда 800 кг. мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш, уни қадоқлаш имкониятига эга. Бу ерда 150 тонналик музлаткич омбори мавжуд бўлиб, яқинда яна битта музлатгич омбори ишга тушиш арафасида. Шунингдек, 2018 йилда корхонага 14 гектар ер майдонларидан ажратилган бўлиб, унинг 4 гектарига «Топинамбур» (ер ноки) ўсимлигини экиш ҳамда ушбу ўсимликдан доривор дамлама ишлаб чиқариб, уни Хитой ва Россия давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган.

Учрашувда тадбиркорларнинг саволларига мутасадди идоралар вакиллари атрофлича жавоб қайтарди.

Дилрабо Курязова,

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг