Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна бир соҳа тадбиркорлари қўшилган қиймат солиғи тўлайди

Яна бир соҳа тадбиркорлари қўшилган қиймат солиғи тўлайди

Фото: Xabar.uz

2020 йил 1 мартдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтказилади. Бу президентнинг тегишли қарори лойиҳасида келтирилган.

Қарор лойиҳасига кўра, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб ноқонуний олиб кирилган ва реализация қилинаётган этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини аниқлаган шахсларни мазкур ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда белгиланган жарималар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 апрелга қадар алкоголь маҳсулотларини электрон навбат орқали реализация қилиш портали, 2020 йил декабргача жамоатчилик назоратини таъминловчи махсус дастурий илова жорий этилиши белгиланган.

Қайд этилишича, «Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати» АЖ инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва тарихий аҳамиятини сақлаб қолиш шарти билан «ноль» қийматда сотилиши мумкин.

Муҳокама жорий йилнинг 22 январига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг