Янги қарор: соҳалар бўйича ягона солиқ тўлови ставкаларига аниқлик киритилди
«Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 4 фоиз миқдорида белгиланди.
Бундан ташқари соҳалар бўйича ягона солиқ тўлови ставкалари қуйида келтирилган:
- божхона брокерлари — 5 фоиз;
- ломбардлар — 25 фоиз;
- концерт-томоша кўрсатишдан даромад олувчи юридик шахслар — 5 фоиз.
Умумий овқатланиш корхоналари жойлашган жойига қараб:
- аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда — 8 фоиз;
- бошқа аҳоли пунктларида — 6 фоиз;
- бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда — 4 фоиз;
- таълим муассасаларида хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари — жойлашган жойига қараб белгилаганган ставканинг 75 фоиз миқдорида.
Чакана савдо соҳасида солиқ тўловчилар жойлашган жойига қараб:
- аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда — 4 фоиз;
- бошқа аҳоли пунктларида — 2 фоиз;
- бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда — 1 фоиз;
- алкоголь, тамаки, бензин, дизель ёқилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газ реализацияси билан шуғулланувчи шахслар — 4 фоиз;
- улгуржи савдо корхоналари — 4 фоиз.
Дорихоналар жойлашган жойига қараб:
- аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда — 3 фоиз;
- бошқа аҳоли пунктларида — 2 фоиз;
- бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда — 1 фоиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter