Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёшлар иттифоқига аъзолик якка тадбиркорга қандай имтиёзлар беради?

Ёшлар иттифоқига аъзолик якка тадбиркорга қандай имтиёзлар беради?

Фото: «Uza.uz»

Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорга асосан республикамиз туман (шаҳар)лари марказларида ёшлар тадбиркорлик кластери, яъни муҳандислик-техник коммуникациялар билан таъминланган ва ёшлар тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижара ҳуқуқида фойдаланиш учун бериладиган ишлаб чиқариш майдонларини ўз ичига олган ҳудудлар ташкил этилган, дейилади «Ҳуқуқий ахборот» канали маълумотида.

Кластерлар ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонлари фақат Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга корхона ташкил топгунига қадар, аммо 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг «нол» ставкаси бўйича берилади.

Шунингдек, фойдаланилмаётган, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар ҳамда туман кенгашларининг илтимосига кўра 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг «нол» ставкаси бўйича ижарага берилади.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг