Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Статистика: Йил бошидан буён солиқдан Ўзбекистон бюджетига 18,4 трлн сўм тушган

Статистика: Йил бошидан буён солиқдан Ўзбекистон бюджетига 18,4 трлн сўм тушган

Фото: Пресс-служба Государственного налогового комитета

Тизимни ислоҳ қилиш ва илғор халқаро тажриба амалиётини қўллаш мамлакатимиз солиқ тизимининг шаффоф ва адолатли бўлишини таъминлаб бермоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ДСҚ матбуот хизмати томонидан маълум қилинган ҳисоботда.

Жорий йилнинг биринчи кварталида бюджетга солиқ тушуми 18,4 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг биринчи кварталига нисбатан 1,7 марта кўпроқдир.

Жисмоний ва юридик шахслардан тушадиган солиқ қиймати якунлари яна шуни кўрсатиб турибдики, фуқаролар қонунга кўпроқ амал қила бошладилар. Шу билан бирга тадбиркорлар ҳам соядан чиқмоқда.

Масалан, жорий йилнинг биринчи чорагида қўшимча қиймат солиғи бўйича тушум кўрсаткичи икки баробарга ошди. ЯСТ тўловчилар салмоғи эса 5 баробар ошди. Бу эса 35 минг тадбиркорлик субъекти демакдир.

Танланган иқтисодий йўлнинг тўғрилигини кўрсатиб берадиган асосий индикатор эса даромад солиғи кўрсаткичидир. Ўтган йилнинг айни вақтдаги кўрсаткичига нисбатан жорий йилнинг биринчи чораги давомида даромад солиғи бўйича тушум 2,6 баробарга ошди. Ушбу солиқ турини тўлайдиган тадбиркорлар сони эса 5 баробар ошди ва 32 минглик кўрсаткичдан ўтиб кетди.

Шу билан бирга ўтган уч ой давомида 49,7 минг юридик шахслар сув солиғини тўлади, бу эса ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 14,4 баробар кўп демакдир.

Ер солиғини тўлайдиганлар 5,8 баробарга кўпайиб, 75 минг юридик шахсни ташкил этди.

Жорий йилдан эътиборан жисмоний шахсларнинг даромад солиғига 12 фоизлик ягона ставка қўйилгани иш ўринларини легаллаштиришда қўшимча рағбат бўлиб хизмат қилмоқда.

Эндиликда солиқ қиймати камайгандан сўнг ташкилотларда жисмоний шахсларнинг иш ҳақини тўлаш фондида 169 миллиард сўм маблағ қолмоқда. Аввал бюджетга тушган 1,7 трлн сўм эса ишчилар ихтиёрида қолади.

Умуман олганда квартал давомида даромад солиғи тўлаётган жисмоний шахслар 4,8 миллионга етди. Яъни, ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 10 фоизга, 450 мингга ортган.

Солиқ солиш тизимининг янги концепцияси шаффофлик ва адолат принципларига асосланган бўлиб, барчага тенг шароит яратишга олиб келади. Бу эса Давлат бюджетини шакллантиришда барқарорликка хизмат қилади. Бу борадаги дастлабки кўрсаткични юқорида келтирилган рақамлар кўрсатиб турибди.

Эътиборли томони, бундай ҳисобот биринчи марта кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ДСҚ матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг