Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 майдан бошлаб Тошкентдаги деҳқон бозорлари қатъий назоратга олинади

1 майдан бошлаб Тошкентдаги деҳқон бозорлари қатъий назоратга олинади

Фото: toshkent.uz

Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳри ҳудудида ноқонуний савдоларни бартараф этиш, мавсумий савдо ва умумий овқатланиш тармоғи объектлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти расмий сайтида хабар берилган.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 1 май кунидан бошлаб пойтахтдаги деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ва ихтисослаштирилган бозорлар ҳудудида, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, салқин ичимликлар, турли таомлар билан ноқонуний савдо қилиш ҳолатларига чек қўйилади. Бозорлар ва унинг ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ишчи-хизматчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги, махсус иш кийимлари билан таъминланганлиги, маҳсулотларни сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилиниши, иш жойларининг санитария ҳолатига тўлиқ жавоб берилиши назоратга олинади. Шунингдек, деҳқон бозорлари ва шаҳобчалари ҳудудида гўшт, сут, парранда тухуми, салат ва қандолат маҳсулотлари савдоси амалга ошириладиган расталарда совутгич ускуналарининг бўлиши ва доимий ишлаши юзасидан текширувлар олиб борилади.

Тошкент шаҳар ҳокими туман ҳокимлари зиммасига туман ҳудудида мавсумий савдоларни тартибга солиш ҳамда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида кўчма савдо билан шуғулланиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига рухсат беришда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги «Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига қатъий риоя қилиш талабини қўйган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг