Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 миллиард сўмлик гилам маҳсулотларини ноқонуний сотаётган «тадбиркор» ушланди

1 миллиард сўмлик гилам маҳсулотларини ноқонуний сотаётган «тадбиркор» ушланди

Иллюстратив сурат

Бозор иқтисодиётида «хуфёна иқтисодиёт» деган атама бор. Бу – тадбиркорликни яширин тарзда амалга ошириш орқали солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳамда соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиш деганидир.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабарига кўра, Олмазор тумани яшовчи Бегали Турғунов (исм фамилиялар ўзгартирилган) 80 турдаги умумий қиймати 1 миллиард сўмдан зиёд 1858 дона гилам маҳсулотларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда савдога қўйганлиги аниқланган.

Ушбу савдо дўконидаги бир-биридан бежирим гиламлар ҳар қандай харидорни ўзига жалб қилиши шубҳасиз. Аммо, тадбиркордан мазкур маҳсулотларнинг кирим ҳужжатлари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномалар сўралганида сукут сақлашдан нарига ўтмади.

Яна бир фуқаро Фурқат Асроров (исм фамилиялар ўзгартирилган) ўтмасдан яширин цех ташкил этиб, эркаклар пойафзали ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Энг ачинарлиси, ёнғин хавфсизлиги, тиббий гигеник қоидаларга зид равишда фаолият юритаётган ушбу корхонада 20 нафарга яқин фуқаро норасмий равишда ёлланиб, ишлаб келмоқда.

Назорат тадбири давомида фаолиятини бошлаб, аммо тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ушбу фуқароларга рўйхатдан ўтиш тартиби, солиқ тўловлари, ноқонуний тадбиркорликнинг салбий оқибатлари ҳамда қонуний фаолият юритишнинг афзалликлари батафсил тушунтирилган. Шундан сўнг улар солиқ идоралари ҳам амалий ҳам ҳуқуқий кўмаги билан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтди.

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилишини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг