Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

10 май. Симплона, Черчилл ва «Золушка», Маҳмуд Мухтор, дунё айлана 84 кун ва бошқа воқеалар

10 май. Симплона, Черчилл ва «Золушка», Маҳмуд Мухтор, дунё айлана 84 кун ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Гуллар байрами (Озарбайжон).
  • Китоблар куни (Германия).
  • Банк ходимлари куни (Қирғизистон).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1497 йил — Америго Веспуччи Янги дунёга иккинчи саёҳатини бошлади.
  • 1503 йил — Христофор Колумб Кайман оролларини кашф қилди.
  • 1534 йил — Жак Картье Ньюфаундлендни французлар мулки деб эълон қилди.
  • 1796 йил — Лоди (Италия) яқинидаги жангда Наполеон Австрия қўшинини мағлубиятга учратди.
  • 1811 йил — Англияда қоғоз пуллар муомалага киритилди.
  • 1844 йил — Канада пойтахти Кингстондан Монреалга кўчирилди.
  • 1854 йил — Денгиз пўртанасига йўлиққан «Lady Nugent» елканли кемаси чўкиб кетди. Тўрт юздан ортиқ инсон ҳалок бўлди.
  • 1869 йил — АҚШдаги биринчи трансконтинентал темирйўл ишга тушди.
  • 1871 йил — Франкфурт тинчлик шартномаси тузилиб, Франция — Пруссия урушига нуқта қўйилди.
  • 1881 йил — Руминия қироллик дея эълон қилинди.
  • 1906 йил — Швейцария ва Италияни боғловчи Симплона темирйўл туннели тантанали равишда очилди.
  • 1913 йил — Игорь Сикорскийнинг «С-9» самолёти биринчи парвозни амалга оширди.
  • 1940 йил — Буюк Британия қироли Георг VI, фавқулодда вазиятдан келиб чиқиб, Черчиллни бош вазир этиб тайинлади.
  • 1947 йил — «Ленфильм» киностудиясида «Золушка» фильмининг жамоатчилик намойиш-кўриги ўтказилди.
  • 1950 йил — Гаити давлат тўнтариши рўй бериб, президент Дюмарсе Эстиме ағдариб ташланди. Ҳукумат ҳарбий хунта қўлига ўтди.
  • 1960 йил — АҚШнинг «Тритон» атом сувости кемаси биринчи бўлиб сув остида дунёни айланиб чиқди. Бунга 84 кун кетди.
  • 1993 йил — Қирғизистон ўз миллий валютаси — сомни муомалага киритди.
  • 1995 йил — рубль Тожикистон миллий валютасига айланди.
  • 2005 йил — Грузиянинг Озодлик майдонида теракт содир этишга уриниш бўлди. Грузия фуқароси Владимир Арутюнян Жорж Буш ва Михаил Саакашвили турган минбарга қарата отган граната портламай қолди.
  • 2008 йил — Европанинг энг йирик Этна вулқони уйғонди.

Таваллуд кунлари

  • 1760 йил — Клод Руже де Лилль, француз шоири ва бастакори, «Марсельеза» муаллифи.
  • 1788 йил — Жан Огюстен Френель, француз физиги. Томас Юнг билан бир қаторда тўлқинли оптикани яратган.
  • 1850 йил — Томас Липтон, инглиз лорди, «Lipton» чой компанияси асосчиси.
  • 1864 йил — Леон Гомон, дунёдаги биринчи киностудия — «Gaumont»га асос солган.
  • 1891 йил — Маҳмуд Мухтор, мисрлик ҳайкалтарош.
  • 1903 йил — Ғафур Ғулом, ўзбек шоири ва ёзувчиси.
  • 1909 йил — Йўлдош Аъзамов, ўзбек режиссёри.
  • 1923 йил — Гейдар Алиев, Озарбайжоннинг собиқ президенти.
  • 1929 йил — Фэтс Домино, рок-н-ролл асосчиларидан бири.
  • 1956 йил — Владислав Листьев, россиялик журналист.
  • 1969 йил — Деннис Бергкамп, ҳолланд футболчиси.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг