Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

10 млн сўмлик «Германия орзуси» йўққа чиқди. Айбдор 10 йилгача қамалиши мумкин

10 млн сўмлик «Германия орзуси» йўққа чиқди. Айбдор 10 йилгача қамалиши мумкин

Фото:«Tripzaza»

2019 йилнинг октябрь ойида фуқаро А.З. ва И.У.лар бир гуруҳ бўлиб, Р.Л.нинг ишончига киришган ва 10.000.000 сўм эвазига танишларни орқали Германия давлатига ишлаш учун боришида ёрдам беришини айтишган. Лекин улар берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «в» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин, дейилади ИИВ маълумотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг