Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«102» рақамига улана олмаяпсизми?

«102» рақамига улана олмаяпсизми?

Тошкент шаҳар ИИББ «102» шошилинч рақамига келиб тушаётган қўнғироқларни қабул қилиш ва тутиб туриш тизими модернизацияланаётгани муносабати билан қўшимча иккита телефон рақамини ажратди.

ИИББ ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг шикоятлари сабабли ана шундай йўл тутди. Улар баъзан «102» шошилинч рақамига қўнғироқ қилиб туша олмасликлари: у ё «банд» бўлиши, ё дастакни кўтармасликлари ҳақида ёзганлар. 

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида навбатчилик қисмида қўшимча иккита телефон рақами ажратилди, улар орқали қўнғироқ қилиб, ҳодиса ва жиноятлар ҳақида хабар бериш мумкин:

(+998) 71 232-30-40;

(+998) 71 232-40-50.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг