Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

11 май. «Олмос сутра», молиявий инқироз, мустақил Баҳрайн, компьютерга енгилган Каспаров ва бошқа воқеалар

11 май. «Олмос сутра», молиявий инқироз, мустақил Баҳрайн, компьютерга енгилган Каспаров ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Конституция куни (Лаос).
  • Биринчи эгат олиш байрами (Таиланд).

Воқеа-ҳодисалар

  • 868 йил — хитойлик монах Ван Цзе «Олмос сутра»ни тайёрлади. Бу бизгача етиб келган санаси аниқ кўрсатилган ёзма ҳужжатларнинг энг қадимийсидир.
  • 1709 йил — Пфалц немислари оммавий равишда Шимолий Америкага кўчиб кетишни бошлади.
  • 1858 йил — Миннесота 32-штат сифатида АҚШ таркибига кирди.
  • 1867 йил — Лондон конференциясида Европа етакчи мамлакатлари Люксембург герцоглиги мустақиллигини кафолатлашди.
  • 1920 йил — Оксфорд университети эшиклари аёллар таълим олиши учун очилди.
  • 1927 йил — Америка киносанъат академияси ташкил этилди.
  • 1928 йил — Нью-Йоркда дунёда биринчи бўлиб мунтазам телетрансляциялар йўлга қўйилди.
  • 1931 йил — Марказий Европада молиявий инқироз бошланди.
  • 1939 йил — Халхин-Гол низоси бошланди.
  • 1941 йил — Иккинчи жаҳон уруши: фашистлар авиаҳужумлари оқибатида Лондоннинг бош концерт зали — «Куинс-ҳолл» бутунлай вайрон қилинди.
  • 1944 йил — Қрим татарларини депортация қилиш ҳақида қарор чиқди.
  • 1949 йил — Исроил БМТга аъзо бўлди.
  • 1949 йил — Сиам қироллигига Таиланд номи берилди.
  • 1949 йил — Нью-Йоркда биринчи «Полароид» фотоаппаратлари сотувга чиқди.
  • 1961 йил — «Ка-25» вертолёти биринчи парвозини амалга оширди.
  • 1967 йил — Буюк Британия, Дания ва Ирландия Европа иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишини расман маълум қилди.
  • 1970 йил — БМТ Хавфсизлик кенгаши Баҳрайн оролига мустақиллик бериш тўғрисида қарор чиқарди.
  • 1996 йил — Жомолунгма чўққисига кўтарилаётган 8 нафар альпинист ҳалок бўлди.
  • 1997 йил — шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров IBM «Deep Blue» компьютерига енгилди.
  • 2000 йил — Ҳиндистонда мамлакатнинг миллиардинчи фуқароси — Аста Арора туғилди.

Таваллуд кунлари

  • 1720 йил — Карл Фридрих Иероним фон Мюнхгаузен, немис барони, унинг ҳикоялари асосида машҳур асар — «Барон Мюнхгаузеннинг саргузаштлари» пайдо бўлган.
  • 1854 йил — Отмар Мергенталер, америкалик асли келиб чиқиши немис ихтирочи, линотипни ихтиро қилган.
  • 1904 йил — Салвадор Дали, испан рассоми.
  • 1930 йил — Эдсгер Дейкстра, ҳолланд математик-дастурчиси, тизимли дастурлаш асосчиларидан бири.
  • 1974 йил — Бенуа Мажимел, француз актёри.
  • 1984 йил — Андрес Иньеста, испаниялик футболчи.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг