Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

11 йил ҳисобга киритилмаган ҳисоблагич туфайли ёзилган қарз бекор қилинди

11 йил ҳисобга киритилмаган ҳисоблагич туфайли ёзилган қарз бекор қилинди

Фото:«Sputnik»

Фарғона вилояти, Бағдод туманининг Самандарак қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Содиқовни ёзган аризасида кўрсатилишича, электр ҳисоблагичини қўйганига 11 йил бўлишига қарамай, электр корхонаси базасига киритилмаганлиги, бунинг оқибатида электр энергиясидан 740000 сўм қарздорлик ҳисобланганлигидан эътироз билдирилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутаҳассислари ва туман МИБ ходими ҳамда туман ЭТК ходимлари фуқаро Н.Содиқов билан биргаликда ҳолат ўрганилганида фуқаро Н.Содиқовга электр энергияси истеъмолчиси сифатида тегишли ҳисоб-рақами берилганлиги, яшаш хонадонидаги электр ҳисоблагични 2007 йилда алмаштирганлиги, лекин туман ЭТК ходими томонидан ҳисоблагични алмаштирилганлиги тўғрисидаги  «Наряд далолатномаси» расмийлаштирилмаганлиги, ЭТК ПК-ҳисоб дастурида эса умуман бошқа ҳисоблагич рақами турганлиги, қолаверса ЭТК назоратчиси томонидан мунтазам нотўғри кўрсатгич киритиб борилганлиги оқибатида фуқаронинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги 740 000 сўмни ташкил этганлиги маълум бўлди.

Кузатув натижасида фуқаро электр тўлов дафтарчаси ва ҳисоблагични охирги кўрсатгичи бўйича ҳисоб-китоб қилинганида қарздорлик аслида 740 000 сўм эмас 18 000 сўмни ташкил этганлиги аниқланди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг