Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

118 йиллик бир жомадон шоколад топилди

118 йиллик бир жомадон шоколад топилди

Фото: «Hurriyet.com.tr»

Буюк Британиянинг собиқ қироличаси Виктория Жанубий Африка уруши даврида ҳарбийларга жўнатган бир жомадон шоколад 118 йилдан кейин топилди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Қиролича Виктория 1899 йили урушдаги ҳарбийларни рағбатлантириш учун уларга шоколад жўнатмоқчи бўлган. Қироллик оиласи масъуллари шоколад ишлаб чиқарадиган «Cadbury», «Fry» ва «Rowntree» фабрикаларига шу масала юзасидан мурожаат қилишди. Бироқ бу фабрикалар эгалари урушга қарши эди. Лекин улар қироличанинг раъйини қайтаролмай, ўзларининг тижорат белгиларини қўймасдан, текинга ҳарбийлар учун шоколад тайёрлаб беришди. Шу шоколад яқинда топилди.

Ўтган ой Лондон шаҳрида Биринчи жаҳон уруши даврида совға қилинган антиқа қутидаги шоколад кимошди савдосига қўйилганди. Уни бир аёл сотиб олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг