Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

12 апрель. «Юнион Жек», инсон космосда, миллионинчи «ГАЗ-24», Донбасс урушига тўрт йил ва бошқа муҳим воқеалар

12 апрель. «Юнион Жек», инсон космосда, миллионинчи «ГАЗ-24», Донбасс урушига тўрт йил ва бошқа муҳим воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро инсон космосга учган кун (БМТ).
  • Космонавтика куни (Россия).
  • Ракета-космик соҳа ходимлари куни (Украина).
  • Фан ходимлари куни (Қозоғистон).

Воқеа-ҳодисалар

  • 240 йил — форс шоҳи Ардашер I ўғли Шопурни тахтга чиқарди.
  • 467 йил — Прокопий Антемий Ғарбий Рим императори бўлди.
  • 1204 йил — салибчилар қамал қилган Константинополдан Византия императори Алексийнинг қочиши.
  • 1606 йил — Англия қироли Яков I (у бир пайтнинг ўзида Шотландия қироли ҳам эди) фармони билан кейинчалик «Юнион Жек» деб ном олган янги байроқ (Буюк Британиянинг ҳозирги байроғи) таъсис этилди. У пайтларда Англия ва Шотландия алоҳида давлатлар бўлгани учун бу байроқ ҳар икки мамлакатга хизмат қилаётганини билдириш учун бу давлатларнинг кемаларига илинарди.
  • 1633 йил — Римда Галилео Галилей устидан суд бошланди.
  • 1832 йил — Американинг «Brandyvane» пароходи Миссисипида ёниб кетди. 260 киши ҳалок бўлдти.
  • 1857 йил — Флобернинг «Бовари хоним» романи чоп этилди.
  • 1861 йил — конфедератлар Самтер фортига ҳужум қилди. АҚШда фуқаролар уруши бошланди.
  • 1903 йил — Лондонда дунёдаги биринчи ички ёнув двигателли шаҳар автобуси йўналишга қўйилди.
  • 1911 йил — Лондондан Парижга қўнмасдан биринчи парвозни Пьер Приер «Блерио» монопланида амалга оширди.
  • 1927 йил — Нанкин ва Шанхайда Чан Кайши давлат тўнтаришини амалга оширди.
  • 1934 йил — Вашингтон тоғи(Нью-Ҳэмпшир штати, АҚШ)да тезлиги соатига 372 километрлик шамол эсиши кузатилди.
  • 1943 йил — Францияда «Нант» футбол клубига асос солинди.
  • 1943 йил — собиқ СССРда ядро қуролини яратиш учун «Курчатов институти» ташкил этилди.
  • 1961 йил — инсоннинг космосга биринчи парвози. Юрий Гагарин «Восток» космик кемасида Ер шарини айланиб чиқди.
  • 1964 йил — Ер орбитасига «Полёт-2» космик аппарати олиб чиқилди.
  • 1970 йил — собиқ СССРнинг «К-8» сувости кемасининг ҳалокати. 52 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди.
  • 1980 йил — Либерияда полковник Сэмуэл Доу ҳарбий тўнтариш қилди. Мамлакат президенти Уилям Толберт ўлдирилди.
  • 1981 йил — «Колумбия» космик кемаси фазога учирилди. Бу «Спейс Шаттл» дастури бўйича биринчи бошқариладиган парвоз эди.
  • 1984 йил — собиқ СССРда 11 йиллик ўрта таълимга ўтилиши эълон қилинди.
  • 1985 йил — Горкий автозаводи конвейеридан миллионинчи «Волга ГАЗ-24» автомобили чиқарилди.
  • 1988 йил — АҚШ патентлар ва савдо белгилари бюроси биринчи марта ҳайвон учун патент берди. Бу ген инженерияси ёрдамида яхшиланган лаборатория сичқони эди.
  • 2014 йил — Славянскдаги биринчи қуролли тўқнашув. Донбассдаги урушнинг бошланиши.

Таваллуд кунлари

  • 1839 йил — Николай Пржевалский, рус географи, Марказий Осиё тадқиқотчиси.
  • 1884 йил — Отто Мейерҳофф, немис биокимёгари, Нобел мукофоти лауреати.
  • 1933 йил — Монсеррат Кабалье, испан-каталон опера қўшиқчиси.
  • 1949 йил — Мурод Муҳаммад Дўст, таниқли ёзувчи.
  • 1956 йил — Энди Гарсиа, Ҳолливуд актёри.
  • 1979 йил — Клэр Дэйнс, Ҳолливуд актрисаси.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг