Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

12 май. Наполеоннинг шарти, Сичуан зилзиласи, реванш жанги, Марселонинг «кичик юбилейи» ва бошқа воқеалар

12 май. Наполеоннинг шарти, Сичуан зилзиласи, реванш жанги, Марселонинг «кичик юбилейи» ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

 

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро ҳамширалар куни.
  • Армия куни (Сербия).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1364 йил — Краков(Польша)да Ягеллон университетига асос солинди.
  • 1664 йил — Версалда Мольернинг «Тартюф» комедияси премьераси бўлиб ўтди.
  • 1780 йил — АҚШ мустақиллиги учун уруш: қамалдаги Чарлстон таслим бўлди — континентал армиянинг йирик мағлубияти.
  • 1797 йил — Венеция генерал Бонапартнинг ультиматумини қабул қилди — Венеция республикаси тугатилди.
  • 1830 йил — Эквадор республикаси ташкил этилди.
  • 1870 йил — Манитоба Канада вилоятига айланди.
  • 1881 йил — Тунис Франция бошқарувига ўтди.
  • 1922 йил — Грузия политехника институти ташкил топди.
  • 1926 йил — Польшада давлат тўнтариши амалга оширилиб, Юзеф Пилсудский ҳукуматни ўз қўлига олди.
  • 1961 йил — Михаил Ботвинник реванш жангида Михаил Тални енгиб, шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвонини қайтариб олди.
  • 1965 йил — Ғарбий Германия Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатди; араб мамлакатлари Бонн билан алоқаларни узди.
  • 1991 йил — Михаил Горбачёв ва Борис Ельцин янги Иттифоқ шартномасини имзолашга келишиб олишди.
  • 1993 йил — Эстония Европа Иттифоқига қабул қилинди.
  • 2004 йил — Францияда 57-Канн кинофестивали очилди.
  • 2008 йил — Сичуан зилзиласи. Хитой марказида юз берган Рихтер шкаласи бўйича 7,9 балли зилзила 69 197 кишини ҳаётдан олиб кетди, 18 минг киши бедарак йўқолди, 288 431 киши жароҳат олди.
  • 2010 йил — интернетдаги кирилл алифбосидаги илк домен — .рф (Россия) ишга тушди.
  • 2017 йил — «WannaCry» вируси тарқашни бошлади, у 150дан ортиқ мамлакатлардаги 200 мингдан зиёд компьютерларни ишдан чиқарди.

Таваллуд кунлари

  • 1496 йил — Густав I Васа, Швеция қироли.
  • 1803 йил — Юстус фон Либих, агрокимё асосчиларидан бири.
  • 1874 йил — Клеменс Пирке, туберкулёз ташхиси учун терини текшириш усулини (Пирке реакцияси) ишлаб чиққан.
  • 1907 йил — Кэтрин Хепбёрн, америкалик киноактриса, тўрт карра «Оскар» соҳибаси.
  • 1950 йил — Гэбриэл Бирн, ирланд киноактёри.
  • 1988 йил — Марсело, бразилиялик футболчи.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг