Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2 апрель. Юлий Цезар, Англия-Аргентина можароси, Ёсир Арофат сиёсий саҳнада, 13 йиллик сериал ва бошқа воқеалар 

2 апрель. Юлий Цезар, Англия-Аргентина можароси, Ёсир Арофат сиёсий саҳнада, 13 йиллик сериал ва бошқа воқеалар 

Фото: «svadbagoda.org»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро болалар китоблари куни.
  • Халқаро аутизм муаммоси ҳақида ахборот тарқатиш куни.
  • Малвин ороллари куни (Аргентина).
  • Халқлар бирдамлиги куни (Россия).

Воқеа-ҳодисалар

  • 47 йил (мил. авв) — Понтий шоҳи Фарнакни енгган Юлий Цезар машҳур иборасини қўллади: «Келдим, кўрдим, енгдим».
  • 1512 йил — испан денгизчиси Понсе де Леон ўзи кашф этган ерни Флорида деб атади.
  • 1525 йил — Германияда Томас Мюнцер бошчилигидаги деҳқонлар уруши бошланди.
  • 1794 йил — дунёдаги биринчи авиакомпания — «Aerostiers»га асос солинди. Орадан икки ой ўтиб ҳаво шарлари разведга ишларида қўлланди.
  • 1860 йил — Бирлашган Италиянинг биринчи парламенти Туринда йиғилди.
  • 1905 йил — Алп тоғи орқали Италия ва Швейцарияни боғловчи туннел очилди.
  • 1912 йил — «Титаник» кемаси илк синовдан муваффақиятли ўтди.
  • 1958 йил — Уичито-Фолс(Техас)да 450 км/соат тезликдаги торнадо қайд этилди.
  • 1963 йил — Ойни ўрганиш ва ўзлаштириш учун «Луна-4» сайёралараро станцияси фазога чиқарилди.
  • 1970 йил — Қатар Буюк Британиядан мустақилликни қўлга киритди.
  • 1978 йил — Американинг «CBS» телеканалида «Даллас» сериали эфирга узатила бошланди. Бу лойиҳа беш ҳафтага мўлжалланган минисериал эди. Аммо унга қизиқиш катталигидан сериал 13 йил давом этди.
  • 1982 йил — Фолкленд (Малвин) ороллари туфайли Англия-Аргентина қуролли тўқнашуви келиб чиқди.
  • 1989 йил — Фаластин миллий кенгаши марказий қўмитаси Ёсир Арофатни ўзини мустақил деб эълон қилган Фаластин давлатининг президенти этиб сайлади.

Таваллуд кунлари

  • 747 йил — Буюк Карл, франклар қироли (814 й.в.э.).
  • 1618 йил — Франческо Мария Грималди, италян физиги ва астрономи, Ойнинг биринчи харитасини тузган (1663 й.в.э.).
  • 1805 йил — Ҳанс Кристиан Андерсен, даниялик ёзувчи, шоир ва эртакчи (1875 й.в.э.).
  • 1840 йил — Эмил Золя, француз ёзувчиси (1902 й.в.э.).
  • 1927 йил — Ференц Пушкаш, венгер футбол юлдузи (2006 й.в.э.).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг