Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

15 апрель. «Ҳиллсборо фожиаси», «лотинлашган» тожик ва туркманлар, да Винчи ва Алла Пугачёва ҳамда бошқа воқеалар

15 апрель. «Ҳиллсборо фожиаси», «лотинлашган» тожик ва туркманлар, да Винчи ва Алла Пугачёва ҳамда бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро маданият куни
  • Армия куни (Босния ва Герцеговина).
  • Севги куни (Грузия).
  • Севишганлар куни (Қозоғистон).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1450 йил — Форминя бўсағасидаги жангда француз армияси инглиз қўшинини тор-мор қилди.
  • 1795 йил — Литва Россия империясига қўшиб олинди.
  • 1856 йил — Канаданинг биринчи «Торонто» паровози ясалди.
  • 1891 йил — америкалик ихтирочи Томас Эдисон ҳаракатланувчи тасвирни кўрсатувчи кинетоскопни намойиш қилди.
  • 1896 йил — Афинада биринчи замонавий олимпия ўйинлари якунланди.
  • 1924 йил — АҚШда дунёдаги биринчи автомобил йўллари харитаси чиқарилди.
  • 1926 йил — «Американ Эйрлайнз» авиакомпанияси самолётининг илк парвози.
  • 1928 йил — Тожикистонда арабча ўрнига лотин графикасига ўтиш бошланди.
  • 1929 йил — собиқ СССРда кексалик бўйича пенсия таъминоти жорий этилди.
  • 1942 йил — қамалдаги Ленинградда трамвай қатнови тикланди.
  • 1955 йил — Дез-Пленз шаҳрида (АҚШ, Иллинойс штати) Рэй Крок ўзининг биринчи «Макдоналдс» ресторанини очди.
  • 1971 йил — Англия ва Хитой ўртасида 22 йил олдин узилиб қолган телефон алоқаси қайта тикланди.
  • 1988 йил — ёнилғи сифатида водороддан фойдаланувчи «Ту-155» самолёти синови бошланди.
  • 1989 йил — Ҳиллсборо стадионидаги тиқилинч. Шеффилд шаҳрида «Ноттингем Форест» ва «Ливерпул» клублари Англия кубоги яримфиналида тўқнаш келган бу ўйинда стадионда юзага келган тиқилинч 96 нафар «Ливерпул» мухлисининг ўлимига сабаб бўлган, 766 инсон турли даражада жароҳатланган эди.
  • 1993 йил — Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов туркман тили кириллчадан лотин ёзувига ўтишини эълон қилди.
  • 1998 йил — «Intel» компанияси «Celeron» процессорларини ишлаб чиқаришни бошлади.
  • 2002 йил — Пусан(Жанубий Корея)да «Boeing 767» самолёти ҳалокатга учради; 129 киши ҳалок бўлди.
  • 2010 йил — Қирғизистон президенти Курманбек Бакиев мухолифатга ўз ваколатларини топширишга розилик берди.

Таваллуд кунлари

  • 1452 йил — Леонардо да Винчи, италиялик рассом, ҳайкалтарош, меъмор, олим ва муҳандис.
  • 1642 йил — Сулаймон II, Усмонлилар империяси султони.
  • 1646 йил — Кристиан V, Дания ва Норвегия қироли.
  • 1707 йил — Леонард Эйлер, асли швейцариялик математик ва механик.
  • 1910 йил — Мигел Найдорф, аргентиналик шахматчи.
  • 1912 йил — Ким Ир Сен, КХДРнинг 1949 — 1994-йиллардаги раҳбари.
  • 1938 йил — Клаудия Кардинале, италян актрисаси.
  • 1949 йил — Алла Пугачёва, таниқли рус хонандаси.
  • 1959 йил — Эмма Томпсон, инглиз актрисаси, икки карра «Оскар» соҳиби.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг