Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

15 май. Кеплер қонунлари, 45 сониялик даҳшат, «Қора квадрат», биринчи бош вазир ва бошқа воқеалар

15 май. Кеплер қонунлари, 45 сониялик даҳшат, «Қора квадрат», биринчи бош вазир ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Бутунжаҳон оила куни.
  • Мустақиллик куни (Австрия, Парагвай).
  • Форс тили куни (Эрон).
  • Фаластин қочоқларини хотирлаш куни (Фаластин).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1157 йил — Киев бояри Петриланинг зиёфатида Суздаль ва Киев князи Юрий Долгорукий заҳарланди.
  • 1525 йил — Томас Мюнцер етакчилигида бош кўтарган деҳқонлар Франкенхаузендаги жангда тор-мор қилинди. Муқаддас Рим империясидаги деҳқонлар уруши ниҳоясига етди.
  • 1618 йил — немис астрономи Иоҳанн Кеплер сайёраларнинг ҳаракатланиш қонунларини кашф қилди.
  • 1648 йил — Вестфал тинчлик шартномаси тузилиб, Европадаги Ўттиз йиллик уруш якунига етди.
  • 1730 йил — қирол Георг II Буюк Британия тарихидаги биринчи бош вазирни тайинлади. Шу пайтгача 9 йил лорд-канцлер лавозимида ишлаган Роберт Уолпол бош вазир бўлди.
  • 1756 йил — Англия Францияга уруш очди: Етти йиллик урушнинг бошланиши.
  • 1768 йил — Франция Генуядан Корсика оролини сотиб олди.
  • 1770 йил — Мария Антуанетта (14 ёш) ва Франциянинг бўлажак қироли Людовик XVI нинг (15 ёш) никоҳ тўйи ўтказилди.
  • 1800 йил — британ қироли Георг III га суиқасд уюштирилди, оғир жароҳатланишига қарамай, у тирик қолди.
  • 1811 йил — Парагвай Испаниядан мустақил бўлиб чиқди.
  • 1813 йил — Чилининг мустақиллик уруши: Сан-Карлос жанги.
  • 1875 йил — Колумбияда 45 сония давом этган зилзила 16 минг кишининг умрига зомин бўлди. Зилзила билан бир пайтда Кокуто шаҳри яқинида вулқон ҳам отилди.
  • 1902 йил — Португалия ўзини банкрот деб эълон қилди.
  • 1905 йил — АҚШнинг Невада штатида Лас-Вегас шаҳрига асос солинди.
  • 1910 йил — Англиянинг «Skerryworth» юк ташувчи пароходи Гастингс яқинида Германиянинг беш мачтали «J.С.Vinnen» кемаси билан тўқнашиш оқибатида чўкиб кетди. Экипаж аъзоларидан бир киши омон қолди.
  • 1910 йил — Италия футбол терма жамоаси биринчи ўйинини ўтказди.
  • 1911 йил — АҚШ олий суди «Стандард ойл» нефть компаниясини монополчи деб ҳисоблади ва уни беш корпорацияга бўлиб ташлаш ҳақида ҳукм чиқарди.
  • 1918 йил — Биринчи авиапочта АҚШ пойтахти Вашингтон ва Филадельфия, Нью-Йорк шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилди.
  • 1918 йил — Финляндияда фуқаролар уруши тугади.
  • 1928 йил — «Plane Crazy» мультфильмида машҳур Микки Маус образи илк бор пайдо бўлди.
  • 1930 йил — дунёдаги биринчи стюардесса — Эллен Чёрч ишга олинди.
  • 1935 йил — Москва метрополитени биринчи линияси ишга тушди.
  • 1940 йил — АҚШда биринчи нейлон пайпоқлар сотувга чиқарилди.
  • 1941 йил — Англия Германия ва Италиядан сўнг учинчи бўлиб ўз реактив самолёти(«Gloster E.28/39»)ни учирди.
  • 1942 йил — «Boeing 367-80» йўловчи самолётининг илк парвози.
  • 1948 йил — собиқ иттифоқ Исроил давлатини тан олди.
  • 1948 йил — Исроил мустақиллиги эълон қилинган куннинг эртасига (15 май) Араб-Исроил урушининг иккинчи босқичи (1947 — 1949 йил) бошланди.
  • 1955 йил — собиқ иттифоқ, АҚШ, Англия, Франция ва Австрия ўртасида мустақил ва демократик Австрияни тиклаш ҳақида шартнома имзоланди.
  • 1955 йил — французлар Жан Кузи ва Лионел Террай баландлиги бўйича дунёда бешинчи ўринда турувчи Ҳимолайдаги Макалу чўққиси(8462 метр)ни биринчи бўлиб забт этишди.
  • 1970 йил — Халқаро олимпия қўмитаси Жанубий Африка Республикасини апартеид сиёсати учун мусобақалардан четлатди.
  • 1988 йил — Афғонистондан совет қўшинлари чекланган контингентини олиб чиқиш бошланди.
  • 1990 йил — қрим татарларини Қримга қайтариш дастури қабул қилинди.
  • 1992 йил — Тошкентда имзоланган шартнома асосида МДҲ давлатларининг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тузилди. Ўзбекистон 1992 йил 15 май — 1999 йил 2 апрель; 2006 йил 16 август — 2012 йил 28 июнь оралиғида ташкилот аъзоси бўлган.
  • 1992 йил — Озарбайжонда давлат тўнтариши юз берди; мамлакатнинг биринчи президенти Аёз Муталибов сиёсий мухолифат томонидан ағдарилди.
  • 2001 йил — АҚШнинг Огайо штатида юклари орасида хавфли кимёвий моддалар бўлган поезд салкам икки соат давомида 76 километр/соат тезликда 106 километр масофани машинист бошқарувисиз босиб ўтди.

Таваллуд кунлари

  • 1845 йил — Илья Мечников, рус биологи ва иммунологи,илмий геронтология асосчиси, Нобел мукофоти соҳиби.
  • 1848 йил — Виктор Васнецов, рус рассоми.
  • 1859 йил — Пьер Кюри, француз физиги, Нобел мукофоти совриндори.
  • 1904 йил — Боту, ўзбек шоири ва жамоат арбоби
  • 1910 йил — Раззоқ Ҳамроев, Ўзбекистон халқ артисти.
  • 1914 йил — Тенцинг Норгэй, шерп (Непал) альпинисти, Эдмунд Хиллари ва Жон Хант билан биргаликда дунёнинг энг баланд Жомолунгма чўққисини биринчи бўлиб забт этган.
  • 1937 йил — Мадлен Олбрайт, АҚШ давлат котиби (1997 — 2001 йиллар).
  • 1951 йил — Абдусаид Кўчимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир ва ёзувчи, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори.

Вафот этганлар

  • 907 йил — Борис I, болгар князи.
  • 1157 йил — Юрий Долгорукий, Суздаль ва Киев князи, Москва асосчиси.
  • 1886 йил — Эмили Дикинсон, америкалик адиба.
  • 1935 йил — Казимир Малевич, поляк рассоми, машҳур «Қора квадрат» муаллифи.
  • 2012 йил — Карлос Фуэнтес, мексикалик ёзувчи.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг