Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

15 йил ичимлик суви бўлмаган ҳудуд аҳолиси ҳокимга мурожаат қилди. Кейин-чи?

15 йил ичимлик суви бўлмаган ҳудуд аҳолиси ҳокимга мурожаат қилди. Кейин-чи?

Наманган тумани Шўрқўрғон қишлоғидаги «Кўл бўйи» маҳалласининг катта қисмида 15 йилдирки, ичимлик суви йўқ эди. Одамлар бошқа маҳаллалар кўчасида оқиб ётувчи жўмраклардан сув таширдилар. Айниқса, аёллар ва болалар қийналишарди.

Мазкур муаммо юзасидан фуқаро Файзулло Умматов вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг «Фейсбук» ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мурожаат йўллаган. Ҳоким ўринли илтимосни инобатга олиб, туман мутасаддиларига топшириқ берган. Масъуллар айни масала бўйича ҳудудга келиб, вазиятни ўрганишди ва тезда фаолиятга киришишди.

Қишлоқ марказидаги артезиан сув тармоғидан маҳалла ичигача 450 метр йўл қазилиб, аввал шифохонаси бўлган Элатан кўчасига қувур тортилди. Туман ҳокимлиги вакили Акмал Ашуров, туман сув таъминоти бўлими МЧЖ раҳбари Собитхон Мамадалиев, қишлоқ ичимлик суви ташкилоти етакчиси Муҳиддин Иномов ва мутахассиси Шуҳрат Фузаловлар охиригача бошчилик қилишди. Катта Тошбулоқ тадбиркори Ҳакимжон Тошбоевнинг сифатли ва қалин пластик сув қувурлари йўналишга ётқизилди.

50 га яқин хонадонга обиҳаёт кириб борди.

Орифжон Жўраев,
журналист

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг