Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

16 апрель. Нютон — рицар, «ўлим кемаси», урушнинг сўнгги қурбонлари, «совуқ уруш», Магеллан ва Гагарин изидан ҳамда бошқа воқеалар

16 апрель. Нютон — рицар, «ўлим кемаси», урушнинг сўнгги қурбонлари, «совуқ уруш», Магеллан ва Гагарин изидан ҳамда бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Полиция ходимлари куни (Арманистон).
  • Биринчи конституция куни (Болгария).
  • Қиролича Маргрете таваллуди куни (Дания).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1607 йил — инглизлар Виржинияга доимий яшаш учун кўчиб кела бошлашди.
  • 1705 йил — қиролича Анна Исаак Нютонга рицарлик унвонини берди.
  • 1797 йил — Россия императори Павел I га тож кийдириш маросими бўлиб ўтди.
  • 1848 йил — Габсбурглар империясида қароллик бекор қилинди.
  • 1862 йил — АҚШдаги фуқаролар уруши: шимолликлар Янги Орлеанни забт этишди.
  • 1863 йил — Францияда «Plongeur» — XIX асрнинг энг йирик сувости кемаси сувга туширилди.
  • 1871 йил — Германия империяси конституцияси қабул қилинди. Берлин империя пойтахтига айланди.
  • 1906 йил — АҚШ ва Хитой ўртасида сувости кабели ётқизиш ишлари якунланди.
  • 1912 йил — америкалик Ҳарриет Куимби самолётда Ла-Манш устидан учиб ўтган биринчи аёл бўлди.
  • 1922 йил — СССР ва Германия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Германиянинг «Гойя» кемаси советларнинг «Л-3» сувости кемаси томонидан чўктириб юборилди. Мисли кўрилмаган даражадаги бу ҳалокат 6900 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Берлин операциясининг бошланиши.
  • 1947 йил — Жанубий Каролина сенати йиғилишида америкалик сиёсатчи ва молиячи Бернард Барух биринчи бўлиб «совуқ уруш» иборасини қўллади.
  • 1948 йил — Европа иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотига асос солинди.
  • 1964 йил — америкалик учувчи Жералдина Мок самолётини Ғарбий Германияга қўндирди ва Ер шарини айланиб чиққан биринчи аёлга айланди.
  • 1992 йил — Афғонистон президенти Муҳаммад Нажибулло тузумининг ағдарилиши.
  • 1996 йил — профессионал бокс тарихида илк бор Ўзбекистон вакили — Артур Григорян жаҳон чемпиони бўлди. Германиянинг Ҳамбург шаҳрида рингга кўтарилган ҳамюртимиз пуэрто-риколик боксчи Антонио Риверни 12-раундда нокаутга учратди.
  • 2003 йил — Япониянинг «NTT» корпорацияси жамоат жойларига ўрнатилган 100 мингдан зиёд телефон-автоматларини ёпишини маълум қилди. Бунга мамлакатда мобил алоқанинг кенг тарқала бошлагани сабаб бўлди.
  • 2014 йил — Жанубий Корея жануби-ғарбий қирғоқларида «Севол» пароми ҳалокатга учради; 304 киши нобул бўлди.

Таваллуд кунлари

  • 1319 йил — Иоанн II, Франция қироли.
  • 1660 йил — Ҳанс Слоан, инглиз шифокори ва табиатшуноси. Унинг китоблари ва жамғармалари асосида Британия музейига асос солинган.
  • 1844 йил — Анатол Франс, француз ёзувчиси, Нобел мукофоти лауреати.
  • 1867 йил — Уилбер Райт, ихтирочи, авиаконструктор, машҳур ака-ука Райтларнинг каттаси.
  • 1889 йил — Чарли Чаплин, инглиз ва америка актёри, режиссёр, сценарийнавис.
  • 1940 йил — Маргрете II, Дания қироличаси.
  • 1947 йил — Карим Абдулжаббор, америкалик баскетболчи.
  • 1955 йил — Анри, Люксембург буюк герцоги.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг