Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

16 май. Волтернинг қамалиши, биринчи математик-профессор аёл, Пирс Броснан 65 ёшда ва бошқа воқеалар

16 май. Волтернинг қамалиши, биринчи математик-профессор аёл, Пирс Броснан 65 ёшда ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Ҳамдўстлик куни (Кайман ороллари).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1204 йил — Балдуин IX Фландрияликка янги тузилган Лотин империяси тожи кийдирилди.
  • 1717 йил — ҳажвий асарлари учун Волтер Бастилияга қамалди.
  • 1811 йил — Албуэра қишлоғидаги (Испаниянинг Бадахос шаҳри яқинида) жангда инглиз, испан ва португал бирлашган қўшини Наполеон армияси устидан ғалаба қозонди.
  • 1849 йил — Карл Маркс Германиядан чиқариб юборилди.
  • 1871 йил — Британия Колумбияси Канаданинг олтинчи вилояти деб эълон қилинди.
  • 1881 йил — Германиянинг Берлин шаҳрида дунёдаги биринчи электр трамвай қатнови бошланди.
  • 1919 йил — америкалик учувчи Алберт Рид Атлантика океани устидан биринчи парвозини амалга оширди.
  • 1929 йил — Ҳолливудда кейинчалик «Оскар» номини олган биринчи киномукофотлар топширилди.
  • 1947 йил — собиқ иттифоқ экранларига «Золушка» фильми чиқди.
  • 1948 йил — Исроил биринчи почта маркаларини чиқарди.
  • 1960 йил — Ленинград алоқа электротехника институтида биринчи рангли телеузатиш тажрибаси ўтказилди.
  • 1969 йил — «Венера-5» космик аппарати Венера сайёрасига етиб борди.
  • 1972 йил — Светлогорск(Калининград)да авиаҳалокат юз берди — ҳарбий-транспорт самолёти болалар боғчасига қулаб тушди: 23 бола, икки нафар тарбиячи ва ошпаз,  «Ан-24Т» экипажининг 8 нафар аъзоси ҳалок бўлди.
  • 1974 йил — Ҳелмут Шмидт ГФРнинг бешинчи федерал канцлери этиб сайланди.
  • 2007 йил — Францияда Николя Саркози президентлик лавозимига киришди.
  • 2007 йил — 60-халқаро Канн кинофестивали бошланди.

Таваллуд кунлари

  • 1718 йил — Мария Гаэтана Аньези (Италия), аёллар ўртасида математика бўйича биринчи профессор.
  • 1763 йил — Луи Воклен (Франция), кимёгар, хром ва бериллийни кашф қилган.
  • 1831 йил — Эдвард Хюз (АҚШ), микрофонни ихтиро қилган.
  • 1905 йил — Ҳенри Жейнс Фонда (АҚШ), актёр, «Оскар» лауреати.
  • 1910 йил — Аббос Бакиров (Ўзбекистон), халқ артисти, режиссёр.
  • 1953 йил — Пирс Броснан, ирландиялик киноактёр.
  • 1957 йил — Юрий Шевчук, россиялик мусиқачи ва хонанда, «DDT» гуруҳи етакчиси.
  • 1986 йил — Меган Фокс, америкалик актриса.

Вафот этганлар

  • 1703 йил — Шарл Перро, француз эртакчи-ёзувчиси.
  • 1826 йил — Елизавета Алексеевна, рус императори.
  • 1830 йил — Жан Батист Жозеф Фурье, француз математиги ва физиги.
  • 1984 йил — Ирвин Шоу, америкалик ёзувчи ва сценарийнавис.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг