Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

17 апрель. Колумбнинг «Ҳиндистони», соқол солиғи, мустанг,  фуқаролиги йўқ Ницше ва бошқа воқеалар

17 апрель. Колумбнинг «Ҳиндистони», соқол солиғи, мустанг,  фуқаролиги йўқ Ницше ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Жаҳон гемофиликлар куни (қон ивиши патологияси бор инсонларга жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ўтказилади).
  • Байроқ куни (Америка Самоаси).
  • Ёнғинга қарши курашиш хизмати куни (Қозоғистон).
  • Аксилинқилоб устидан қозонилган ғалаба куни (Куба).
  • Мустақиллик куни (Сурия).
  • Болаларни ҳимоя қилиш куни (Япония).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1492 йил — Христофор Колумб Ҳиндистонга янги йўл очиш бўйича Испания билан шартнома тузди.
  • 1555 йил — Козимо I ўн беш ойлик қамалдан сўнг Сиенани забт этди ва Тосканага қўшиб олди.
  • 1610 йил — инглиз тадқиқотчиси Ҳенри Гудзон экспедицияси бошланди ва у кейинчалик ўзининг номи билан аталган Гудзон кўрфазини кашф қилди.
  • 1722 йил — Пётр I Россия империясида соқол қўйиб юрганлар учун йилига 50 рубллик солиқ жорий этди.
  • 1839 йил — Марказий Америка республикалари федерацияси тарқаб кетгач, Гватемала вужудга келди.
  • 1856 йил — Квебек шаҳри Канада пойтахтига айланди.
  • 1861 йил — Виржиния штати АҚШдан ажралиб чиқишга қарор қилди.
  • 1869 йил — файласуф Фридрих Ницше Пруссия фуқаролигидан маҳрум этилди.
  • 1875 йил — Ҳиндистондаги британ армияси полковниги Невилл Чемберлен билярднинг «снукер» турини ўйлаб топди.
  • 1877 йил — Лев Толстой «Анна Каренина» романини ёзиб тугатди.
  • 1895 йил — Япония-Хитой урушининг тугаши.
  • 1912 йил — Ленский отишмаси. Россиянинг Бодайбо туманидаги Ленский олтин конида ишчиларнинг иш ташлаши ва ҳукумат аскарлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида 150-270 киши ҳалок бўлган.
  • 1919 йил — Францияда саккиз соатлик иш куни жорий этилди.
  • 1924 йил — Ҳолливуднинг «Metro-Goldwyn-Mayer» студияси ташкил этилди.
  • 1941 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Югославия армияси таслим бўлди.
  • 1946 йил — Франция Сурия мустақиллигини тан олди.
  • 1961 йил — Фидел Кастро тузумини ағдариб ташлаш учун Кочинос кўрфазига кубалик муҳожирларнинг туширилиши.
  • 1964 йил — «Ford Motor Company» томонидан «Ford Mustang» автомобилларини чиқариш бошланди.
  • 1969 йил — Буюк Британияда сайловда қатнашиш ёши 21 дан 18 га туширилди.
  • 1970 йил — Пол Маккартни биринчи — «McCartney» албомини яратди.
  • 1975 йил — Камбоджадаги фуқаролар уруши: қизил кхмерлар пойтахт Пномпенни эгаллашди.
  • 1980 йил — Жанубий Родезия Замбия деб атала бошланди.
  • 1982 йил — Англия қироличаси Елизавета II Канадани тўлиқ мустақил деб эълон қилди.

Таваллуд кунлари

  • 1573 йил — Максимилиан I, Бавария курфюрсти, герцог.
  • 1837 йил — Жон Пирпонт Морган, «Женерал электрик» компанияси асосчиси.
  • 1866 йил — Эрнест Старлинг, инглиз физиологи, тиббиётга «гормон» атамасини олиб кирган.
  • 1911 йил — Эрве Базен, француз ёзувчиси, Гонкур академияси президенти.
  • 1918 йил — Уилям Холден, америкалик актёр, «Оскар» соҳиби.
  • 1929 йил — Жеймс Ласт, немис бастакори, аранжировкачи ва дирижёр.
  • 1959 йил — Шон Бин, британиялик актёр.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг