Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

17 май. «Пакл қуроли», Наполеоннинг чекиниши, рангли фотосурат, Кардиффни сотган маркиз ва бошқа воқеалар

17 май. «Пакл қуроли», Наполеоннинг чекиниши, рангли фотосурат, Кардиффни сотган маркиз ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Бутунжаҳон электралоқа ва ахборот жамияти куни.
  • Конституция куни (Норвегия, Нигерия).
  • Фуқаролик куни (Канада).
  • Ҳарбий-денгиз флоти куни (Аргентина).
  • Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар куни (Латвия).
  • Аграр ислоҳотлар куни (Куба).
  • Оталар куни (Германия).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1215 йил — қирол Иоанн Ерсизга қарши исён кўтарган баронлар Лондонни эгаллашди.
  • 1302 йил — Брюггеда ҳунармандлар француз мустамлакачиларига қарши бош кўтарди. Фландрияда озодлик уруши бошланди.
  • 1497 йил — Васко да Гама Ҳиндистон қирғоқларига етиб борди.
  • 1525 йил — Франкенхаузенда Томас Мюнцернинг деҳқонлар армияси узил-кесил тор-мор этилди.
  • 1590 йил — даниялик малика Анна Шотландия қироличаси бўлди.
  • 1642 йил — Монреал(Канада)га асос солинди.
  • 1656 йил — Россия Швецияга уруш эълон қилиб, Шимолий урушга киришди.
  • 1718 йил — инглиз юристи Жеймс Пакл дунёдаги биринчи пулемёт (Пакл қуроли) учун патент олди.
  • 1787 йил — кучли шамол Африкадан Кубага қулларни олиб кетаётган инглизларнинг «Систерс» кемасини ағдариб юборди; қарийб 300 киши чўкиб кетди.
  • 1792 йил — Нью-Йоркда 24 нафар брокер фонд биржасига асос солди. Ҳозир биржа Уолл-Стритга айланган.
  • 1799 йил — Акрани забт этишда омадсизликка учраган Наполеон Фаластиндан Мисрга чекинди.
  • 1814 йил — Норвегия биринчи конституциясини қабул қилди.
  • 1861 йил — дунёдаги биринчи сайёҳлик ташкилотига Томас Кук асос солди. У биринчи сайёҳларни Лондондан Парижга юборди.
  • 1861 йил — Лондонда биринчи рангли фотосурат намойиш этилди (иллюстрацияда). Сурат физик Жеймс Максвелл усулида тайёрланган эди.
  • 1916 йил — Англия дунёда биринчи бўлиб ёзги вақтга ўтди.
  • 1918 йил — Сибирда чехословак корпуси исёни бошланди. Россияда фуқаролар урушининг бошланиши.
  • 1928 йил — Амстердамда IX олимпия ўйинлари бошланди.
  • 1928 йил — Муссолини Италияда дунёда биринчи бўлиб тезюрар автомобиль йўллари хизматини жорий этди.
  • 1932 йил — АҚШ конгресси Порто-Рикони Пуэрто-Рико дея қайта номлади.
  • 1933 йил — Германияда иш ташлашлар тақиқланди.
  • 1938 йил — Уэлс маркизи Бьют Кардифф шаҳрининг ярмини (тахминан 20 мингта уй, мингта дўкон, 250 та салон ва бошқалар) 20 миллион фунтга сотди.
  • 1940 йил — фашист босқинчилари Бельгия пойтахти Брюсселни эгаллади.
  • 1944 йил — Қрим АССР бекор қилинди. Тунда — 18 майга ўтар кечаси қарийб 200 минг нафар қрим татарлари Қримдан олиб чиқиб кетилиб, Марказий Осиё, Уралбўйи ва Волгабўйи ерларига жойлаштирилди.
  • 1955 йил — японларнинг «Shium Maru» пароми бошқа бир япон пароми — «Uko Maru» билан тўқнашиб чўкиб кетди; 135 киши ҳалок бўлди, 60 киши бедарак йўқолди.
  • 1959 йил — Кубада ер деҳқонларга берилиши эълон қилинди.
  • 1975 йил — NBC телеканали «Шамолларда қолган ҳисларим» фильмини бир марта кўрсатиш ҳуқуқини 5 миллион долларга сотиб олди.
  • 1983 йил — Исроил ва Ливан ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди.
  • 1990 йил — 17 майдан 18 майга ўтар кечаси Стерлитамак шаҳри ғарбига метеорит тушди.
  • 1995 йил — Жак Ширак Франция президенти сифатида иш бошлади.
  • 1995 йил — Женева аукционида «Ди» олмоси 16 548 750 долларга сотилди.
  • 1997 йил — Пол Маккартнига ярим соатда интернет орқали 3 миллионтадан ортиқ савол келиб тушди (жаҳон рекорди).
  • 2006 йил — Халқаро ахборот жамияти куни биринчи марта нишонланди.

Таваллуд кунлари

  • 1749 йил — Эдуард Женнер, инглиз шифокори, чечакка қарши вакцина ишлаб чиққан.
  • 1886 йил — Алфонсо XIII, Испания қироли (1886 — 1931 йиллар).
  • 1904 йил — Жан Габен, француз актёри.
  • 1947 йил — Ҳалима Худойбердиева, Ўзбекистон халқ шоири.

Вафот этганлар

  • 1510 йил — Сандро Боттичелли, италян рассоми.
  • 1838 йил — Шарль Морис де Талейран, француз сиёсатчиси ва дипломати.
  • 2012 йил — Донна Саммер, америкалик хонанда.
  • 2017 йил — Виктор Горбатко, космонавт.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг