Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

18 апрель. Биринчи рақамли поляк, Англиянинг «қулдорлик» парламенти, Данияда топилган «бармоқ изи», Сан-Францискони ер билан текислаган зилзила ва бошқа воқеалар

18 апрель. Биринчи рақамли поляк, Англиянинг «қулдорлик» парламенти, Данияда топилган «бармоқ изи», Сан-Францискони ер билан текислаган зилзила ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойлар куни (ЮНЕСКО).
  • Жаҳон радиоҳаваскорлар куни.
  • Мустақиллик куни (Зимбабве).
  • Армия куни (Эрон).
  • Саломатлик куни (Кирибати).
  • Тарихий ва маданий ёдгорликлар куни (Украина).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1025 йил — пойтахт шаҳар Гнезнода Полшанинг биринчи қироли Болеслав I тахтга ўтирди.
  • 1521 йил — Вормс конгресси Мартин Лютер ишини кўришни бошлади.
  • 1790 йил — Керникоски жанги. Россия-Швеция уруши (1788 — 1790-йиллар) давомидаги бу жангда рус армияси тор-мор этилди.
  • 1791 йил — Англия парламенти Африка колонияларида қулликни бекор қилиш таклифини рад этди.
  • 1846 йил — америкалик Роял Ҳаус телеграф аппарати учун патент олди.
  • 1847 йил — Серро-Гордо бўсағасидаги жанг АҚШ-Мексика урушида бурилиш ясади.
  • 1853 йил — Осиёдаги биринчи темирйўл очилди (Бомбей —Танна, 36 километр).
  • 1902 йил — жиноятчини аниқлашда дактилоскопия(бармоқ изи)дан илк марта Данияда фойдаланилди.
  • 1906 йил — Сан-Францискода АҚШ тарихидаги энг кучли зилзилалардан бири содир бўлди. Шаҳардаги биноларнинг 80 фоизи 7,7 балли ер силкинишидан вайронага айланди, 250-300 минг инсон бошпанасиз қолди. Қурбонлар сони — қарийб 3 минг киши.
  • 1922 йил — Москвада МКС (Московский кружок спорта) — ҳозирги «Спартак» футбол клубига асос солинди.
  • 1923 — Мисрда конституция қабул қилинди.
  • 1925 йил — Халқаро радиоҳаваскорлар иттифоқи тузилди.
  • 1927 йил — Ленинград ихтиролар бўйича қўмитаси сунъий нафас бериш асбобини патентлади.
  • 1927 йил — Чан Кайши Нанкинда «Миллий ҳукумат»ни шакллантирди.
  • 1941 йил — дунёдаги биринчи серияли ишлаб чиқарилган реактив самолёт — «Мессершмитт Me.262» илк парвозини амалга оширди.
  • 1942 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Америка авиациясининг Токиога илк ҳаво ҳужуми.
  • 1943 йил — Иккинчи жаҳон уруши: «Интиқом операцияси» — АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Япония флоти бош қўмондони адмирал Ямамото учиб кетаётган самолётга ҳужум уюштирди; адмирал ва унинг штаби аъзолари ҳалок бўлди.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: «Рур операцияси»нинг тугаши.
  • 1946 йил — Бирлашган миллатлар ташкилоти ташкил этилиши сабабли Миллатлар лигаси тарқатиб юборилди.
  • 1949 йил — Ирландия Британия ҳамдўстлиги таркибидан чиқди ва республика дея эълон қилинди.
  • 1953 йил — Англияда дунёдаги биринчи турбовинтли самолёт тижорий парвозини амалга оширди.
  • 1980 йил — Буюк Британия Зимбабве мустақиллигини тан олди.
  • 1982 йил — Зимбабве пойтахти Солсберининг номи Хараре деб ўзгартирилди.
  • 1988 йил — АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Эронга қарши «Бешиктебратар» ҳарбий амалиётини ўтказди.

Таваллуд кунлари

  • 359 йил — Грациан, Ғарбий Рим императори (375 — 383 йиллар).
  • 1838 йил — Пол Эмил Лекок де Буабодран, француз кимёгари, галлий, самарий ва диспрозий элементларини кашф қилган.
  • 1892 йил — Болеслав Берут, Полша (ПХР) биринчи президенти (1947 — 1952-йиллар).
  • 1917 йил — Георгий Вицин, таниқли кино ва театр актёри.
  • 1947 йил — Жеймс Вудс, америкалик актёр.
  • 1956 йил — Эрик Робертс, америкалик актёр.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг