Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

18 май. «Кентавр»нинг чўктирилиши, 515,3 км/соат, «А» сериядан четлатилган «Милан», 102 ёшли аълочи ва бошқа воқеалар

18 май. «Кентавр»нинг чўктирилиши, 515,3 км/соат, «А» сериядан четлатилган «Милан», 102 ёшли аълочи ва бошқа воқеалар

 

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро музейлар куни.
  • Байроқ куни (Гаити).
  • Депортация қурбонларини хотирлаш куни (Қрим).
  • Махтумқули шеърияти, ҳамжиҳатлиги ва тикланиши куни (Туркманистон).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1268 йил — Миср мамлуклари Антиохияни эгаллашди.
  • 1291 йил — салибчиларнинг Муқаддас ердаги сўнгги қалъаси — Акра мамлуклар томонидан забт этилди.
  • 1565 йил — Усмонли турклар Мальта ороли қамалини бошлашди.
  • 1593 йил — Англий махфий кенгаши ёзувчи Кристофер Марлони ҳибсга олишга буйруқ берди.
  • 1652 йил — Британиянинг Род-Айленд мустамлакасида қулчиликни тақиқловчи биринчи қонун қабул қилинди.
  • 1724 йил — рус императори Екатерина I га тож кийдириш маросими ўтказилди.
  • 1781 йил — Перу исёнчи ҳиндулари сардори Тупак Амару испанлар томонидан қатл этилди.
  • 1787 йил — тулузалик усталар биринчи бўлиб ойнага ёзиш ва расм чизишни ўзлаштиришди.
  • 1804 йил — Наполеон Франция императори дея эълон қилинди.
  • 1848 йил — Франкфуртда биринчи умумгерман парламенти очилди.
  • 1888 йил — АҚШда биринчи граммофон пластинкаси намойиш этилди.
  • 1896 йил — Петербургда биринчи кинотеатр очилди.
  • 1915 йил — дунёдаги биринчи танк — «Йўлтанламас» синовдан ўтказилди.
  • 1923 йил — француз муҳандиси Антуан Барнай рақамлар дискли териладиган телефон учун патент олди.
  • 1934 йил — собиқ иттифоқ политехника институтларида тарих тва география фанлари ўқитила бошланди.
  • 1940 йил — Иккинчи жаҳон уруши: маршал Анри Петен Франция мудофаа вазири этиб тайинланди.
  • 1941 йил — Иккинчи жаҳон уруши: италян герцоги Сполето фашистлар Хорватияси қироли (Томислав II) деб эълон қилинди.
  • 1943 йил — Иккинчи жаҳон уруши: япон сувости кемаси Австралиянинг «Кентавр» кема-госпиталини чўктириб юборди; 299 киши ҳалок бўлди.
  • 1944 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Қрим татарлари Марказий Осиёга депортация қилинди.
  • 1951 йил — Корея уруши: БМТ Шимолий Кореяни қўллаб-қувватлаган Хитой учун иқтисодий санкциялар киритди.
  • 1951 йил — БМТ штаб-квартираси Лонг-Айлендддан Манхэттендаги ҳозирги жойига кўчиб ўтди.
  • 1953 йил — америкалик учувчи Жаклин Кокран самолётда овоз тезлигидан тез учган биринчи аёлга айланди.
  • 1954 йил — Кенгир (Қозоғистон) лагеридаги маҳбуслар исёни.
  • 1954 йил — Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги Европа конвенцияси кучга кирди.
  • 1956 йил — баландлигига кўра дунёда тўртинчи ўринда турувчи Лхоцзе (Ҳимолай) чўққисини биринчи бўлиб швейцариялик Эрнст Райс ва Фриц Лухсингер забт этди.
  • 1965 йил — Дамашқда Исроил разведкаси резиденти Эли Коэн осиб ўлдирилди.
  • 1967 йил — Ҳонконг Буюк Британия мулки бўлиб қолаётганига қарши юз минглаб кишилар Пекин кўчаларига намойишга чиқди.
  •  1969 йил — АҚШнинг «Аполлон-10» космик кемаси учирилди.
  • 1972 йил — Харьковда «Ан-10» аварияга учради; 122 киши ҳалок бўлди.
  • 1973 йил — Читада «Ту-104» самолёти қулаб тушди; 81 киши ҳалок бўлди.
  • 1974 йил — Ҳиндистон атом қуролига эга олтинчи мамлакатга айланди.
  • 1980 йил — Муқаддас Елена вулқони отилиши оқибатида Вашингтон штатида 57 киши ҳалок бўлди.
  • 1980 йил — Европа иқтисодий ҳамжамияти Эронга қарши иқтисодий санкциялар киритди.
  • 1980 йил — президенти ва бир нечта ўйинчилари фирибгарлик, пора олиш, келишилган ўйинларни ташкил қилишда айбланган «Милан» футбол клуби пастки лигага тушириб юборилди.
  • 1981 йил — Цюрихда америкалик югурувчи Реналдо Нехемиа 110 метрни тўсиқлар оша 13 сонияда босиб ўтиб рекорд ўрнатди.
  • 1989 йил — Литва ССР юқори кенгаши Литва суверенитети тўғрисидаги декларацияни қабул қилди.
  • 1990 йил — Францияда «TGV Atlantique» электропоезди 515,3 км/соат кўрсаткич билан поездлар ўртасида тезлик рекордини ўрнатди.
  • 1992 йил — Туркманистон конституцияси қабул қилинди.
  • 1997 йил — ирландиялик 102 ёшли Брижет Диррен Миллий университетни аъло баҳолар билан битирди (жаҳон рекорди).
  • 1998 йил — минглаб талабалар Жакартадаги Индонезия парламенти биносини эгаллаб олишди. Сухартонинг 30 йиллик боршқаруви ниҳоясига етди.
  • 2005 йил — ЦСКА (Москва) клуби Европа лигаси кубогини қўлга киритди.

Таваллуд кунлари

  • 1048 йил — Умар Ҳайём, форс шоири, математик ва файласуф.
  • 1525 йил — Питер Брейгел (тўнғич), фламанд рассоми.
  • 1824 йил — Вилҳелм Ҳофмейстер, немис ботаниги, ўсимликлар эмбриологияси асосчиларидан бири.
  • 1850 йил — Оливер Ҳевисайд, инглиз математиги, физик, атмосферанинг юқори қатлами — ионосфера мавжудлигини башорат қилган.
  • 1868 йил — Николай II, Россия империяси сўнгги императори.
  • 1872 йил — Бертран Рассел, инглиз файласуфи, жамоат арбоби.
  • 1957 йил — Мишел Крету, германиялик, асли келиб чиқиши австро-румин мусиқачиси, «Enigma» лойиҳаси асосчиси ва етакчиси.
  • 1962 йил — Сандра, немис поп-хонандаси.

Вафот этганлар

1799 йил — Пьер Огюстен Карон де Бомарше, француз драматурги.

1800 йил — Александр Суворов, рус саркардаси.

2001 йил — Алексей Маресьев, афсонавий учувчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг