Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

19 апрель. Испан мероси, Панама канали, 265-папа, «ВАЗ-2101» сотувда ва бошқа муҳим воқеалар

19 апрель. Испан мероси, Панама канали, 265-папа, «ВАЗ-2101» сотувда ва бошқа муҳим воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

  • Мустақиллик куни (Венесуэла).
  • Республика куни (Сьерра-Леоне).
  • Полиграфиячилар куни (Россия).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1648 йил — Ҳолландия-Португалия уруши: Гурарапис тепаликларидаги биринчи жанг португалларнинг ғалабаси билан тугади.
  • 1706 йил — Испан мероси урушлар: Калчинато жангида француз-испан қўшини зафар қучди.
  • 1775 йил — Лексингтон ва Конкордда британ ва америка ҳарбийлари тўқнашуви. Америкада мустақиллик учун уруш бошланди.
  • 1783 йил — Екатерина II Қирим ва Кубан вилоятини Россияга қўшиб олиш тўғрисидаги манифестни имзолади.
  • 1809 йил — Варшава ҳерцоглиги ва Австрия ўртасидаги Рашин жангида Юзеф Понятковский бошчилигидаги поляк армияси ғалаба қозонди.
  • 1810 йил — Каракасда халқ исёни. Венесуэлада Испаниядан мустақиллик учун кураш бошланди.
  • 1825 йил — Уругвай дарёсининг шарқий қирғоғига Ўттиз уч нафар ориенталис (исёнчи) гуруҳининг туширилиши. Бу воқеа мустақил Уругвай давлатининг юзага келишига сабаб бўлди.
  • 1839 йил — Лондон шартномаси асосида Белгия Нидерландиядан мустақил деб тан олинди.
  • 1850 йил — Англия ва АҚШ Панама каналини биргаликда қуриш бўйича шартнома имзолади (кейинчалик бу ишни АҚШ якка ўзи бажарди).
  • 1897 йил — Бостонда биринчи марафон ўтказилди (ҳозир ҳам ўтказилади).
  • 1919 йил — Лесли Лерой Ирвин биринчи марта аэропландан парашют ёрдамида сакради.
  • 1919 йил — Полша армияси Литбел (Литва-Беларус совет республикаси) пойтахти Вилнюсни эгаллади.
  • 1928 йил — инглиз тилининг Оксфорд луғати биринчи нашри чиқди.
  • 1933 йил — АҚШда олтин стандарти бекор қилинди.
  • 1941 йил — АҚШ сенати Исроилда яҳудий давлати тузиш ғоясини қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди.
  • 1947 йил — «Ҳиндистон миллий конгресси» партияси мамлакатни Ҳиндистон ва Покистонга ажратишга розилигини билдирди.
  • 1960 йил — Жанубий Корея президенти сайлови натижаларини қалбакилаштиришга қарши Сеулда оммавий намойишлар бошланиб кетди.
  • 1965 йил — Гордон Мурнинг машҳур «Мур қонуни» шакллантирилди. Унга кўра микропроцессор кристалидаги транзисторлар сони ҳар икки йилда икки бараварга кўпайиб боради.
  • 1970 йил — Волга автомобил заводи бош конвейерида биринчи «ВАЗ-2101» йиғилди.
  • 1971 йил — биринчи совет орбитал станцияси — «Салют» фазога чиқарилди.
  • 1975 йил — Ҳиндистоннинг биринчи сунъий йўлдоши «Ариабата» совет ракетаси орқали фазога чиқарилди.
  • 1977 йил — Моэ(Эстония)да «Ан-24» самолёти ҳалокати; 21 киши ҳалок бўлди.
  • 1984 йил — Австралия миллий мадҳияси расман тасдиқланди.
  • 1995 йил — Оклахома-Ситида теракт юз берди; 168 инсон ҳалок бўлди. Бу АҚШ тарихидаги биринчи энг йирик террорчилик ҳужуми эди.
  • 2000 йил — Марказий Руминияда Европадаги энг йирик олтин кони очилди.
  • 2005 йил — Ватикан ўз тарихидаги 265-папани сайлади. Янги папа Бенедикт XVI номини қабул қилган кардинал Йозеф Ратцингер бўлди.

Таваллуд кунлари

  • 1795 йил — Христиан Готфрид Эренберг, немис биологи, микропалеонтология асосчиси.
  • 1801 йил — Густав Теодор Фехнер, немис физиги, файласуф, психофизика асосчиси.
  • 1905 йил — Жим Моллисон, шотланд учувчиси, авиация пионерларидан бири.
  • 1912 йил — Гленн Теодор Сиборг, америкалик кимёгар-ядрошунос, плутонни кашф этган, Нобел мукофотини қўлга киритган.
  • 1922 йил — Эрих Ҳартманн, немис учувчиси, ҳаво жанглари тарихидаги энг муваффақиятли учувчи.
  • 1968 йил — Эшли Жадд, америкалик актриса.
  • 1970 йил — Мигел Луис, испан эстрада хонандаси.
  • 1978 йил — Жеймс Эдвард Франко, америкалик актёр.
  • 1987 йил — Жо Ҳарт, инглиз футболчиси, дарвозабон.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг