Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

20 апрель. «Узоқ парламент», биринчи детектив, Муродободга ёғилган бало, Сурхоб зилзиласи, Майкл Жордан, Эрик Кантона ва бошқа воқеалар

20 апрель. «Узоқ парламент», биринчи детектив, Муродободга ёғилган бало, Сурхоб зилзиласи, Майкл Жордан, Эрик Кантона ва бошқа воқеалар

Фото: «Myslo»

Байрамлар ва муҳим саналар

  • Хитой тили куни (ХХР).
  • Миллий донор куни (Россия).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1534 йил — француз тадқиқотчиси Жак Картьенинг Канадага экспедицияси бошланди.
  • 1653 йил — Оливер Кромвел Англиядаги «Узоқ парламент»ни тарқатиб юборди.
  • 1656 йил — Россияда мис пуллар (кумуш ўрнига) пайдо бўлди.
  • 1770 йил — Жеймс Кук Янги Жанубий Уэлс(Австралия)ни кашф этди.
  • 1792 йил — Франция Венгрия ва Богемия қиролига қарши уруш эълон қилди. Инқилобий урушларнинг бошланиши.
  • 1794 йил — Парижда собиқ мэр, астроном Жан де Сарон қатл этилди.
  • 1809 йил — Австрия қўшини Абесберг жангида Наполеон армиясидан енгилди.
  • 1832 йил — петербурглик акушер Андрей Волф Россияда биринчи бўлиб қон қуйишни муваффақиятли амалга оширди.
  • 1841 йил — биринчи детектив ҳикоя — Эдгар Алан Понинг «Морг кўчасидаги қотиллик» асари чоп этилди.
  • 1865 йил — хавфсиз гугуртлар пайдо бўлди.
  • 1866 йил — «материализм тарғиб қилингани учун» Иван Сеченовнинг «Бош мия рефлекслари» китоби чиқарилиши тўхтатиб қўйилди.
  • 1871 йил — Токио ва Осака ўртасида Япониядаги биринчи замонавий почта алоқаси йўлга қўйилди.
  • 1888 йил — Муродобод(Ҳиндистон)да рекорд даражада дўл ёғиши 246 кишини ҳаётдан олиб кетди.
  • 1902 йил — эр-хотин Мария ва Пьер Кюри тоза радий олишни уддалашди. Атом асри бошланди.
  • 1910 йил — Галлей кометаси Ерга максимал даражада яқинлашди.
  • 1918 йил — Германия қўшини Қиримга бостириб кирди.
  • 1920 йил — Антверпен(Белгия)да VII олимпия ўйинлари бошланди.
  • 1922 йил — Грузия ССР таркибида Жанубий Осетия автоном вилояти ташкил этилди.
  • 1924 йил — Туркия конституцияси қабул қилинди.
  • 1935 йил — журналист Уоррен Ҳиллнинг ташаббуси билан Америка радиосида дунёдаги биринчи хит-парад пайдо бўлди.
  • 1938 йил — Украина ССРда рус тилини барча мактабларда мажбурий ўқитиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
  • 1940 йил — АҚШда биринчи электрон микроскоп намойиш этилди.
  • 1941 йил — Тожикистоннинг Сурхоб дарёси водийсида рўй берган зилзила 60 дан ортиқ аҳоли пунктини вайрон қилди.
  • 1942 йил — Германияда яҳудийларнинг жамоат транспортидан фойдаланиши тақиқланди.
  • 1942 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Москва учун кураш ниҳоясига етди.
  • 1949 йил — Тинчлик тарафдорларининг I жаҳон конгресси бўлиб ўтди.
  • 1959 йил — «Ил-18» йўловчи самолёти парвозга қўйилди.
  • 1972 йил — «Аполлон-16» космик кемаси Ойга қўнди. Ойга бешинчи марта инсон қадами етди.
  • 1983 йил — «Союз Т-8» космик кемаси учирилди.
  • 1986 йил — баскетбол юлдузи Майкл Жордан битта ўйинда 63 очко ишлаб, НБА плей-офф ўйинлари рекордини ўрнатди.
  • 1990 йил — Чехословакия Чехо-Словакия дея қайта номланди.
  • 1994 йил — Тошкентда 1992 йили имзоланган МДҲ давлатларининг Коллектив хавфсизлик шартномаси кучга кирди.
  • 1996 йил — француз футболчиси Эрик Кантона Англияда йил ўйинчиси деб эълон қилинди.
  • 1998 йил — «Intel» компанияси «Pentuim II Xeon» процессорлари тақдимотини ўтказди.
  • 1999 йил — «Колумбайн» мактабида оммавий қотиллик содир этилди; 36 киши жароҳатланди, шундан 13 нафари ҳаётдан кўз юмган.
  • 2005 йил — Замбияда мис конида юз берган портлашдан 46 инсон вафот этди.
  • 2010 йил — Мексика кўрфазининг АҚШ қирғоқлари яқинида ўрнатилган «Deepwater Horizon» нефт платформасининг портлаши техноген ҳалокатни келтириб чиқарди. Портлаш пайти бу ерда ишловчи 126 кишининг 11 нафари ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди. Шикаст етган нефт қувурлари орқали 152 кун давомида тахминан 5 миллион баррел нефт океанга сизиб чиқди. Пайдо бўлган нефт доғи 75 минг квадрат километр майдонни эгаллади.

Таваллуд кунлари

  • 429 йил — Цзу Чунчж, хитойлик математик ва астроном.
  • 1633 йил — Го-Комё, Япониянинг 110-императори.
  • 1650 йил — Феличе Бозелли, италян рассоми.
  • 1808 йил — Наполеон III, Франция императори.
  • 1840 йил — Одилон Редон, француз рассоми, символизм асосчиларидан бири.
  • 1904 йил — Маъмуржон Узоқов, Ўзбекистон халқ ҳофизи.
  • 1909 йил — Музайяна Алавия, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.
  • 1918 йил — Кай Сигбан, швед физиги, Нобел мукофоти лауреати.
  • 1927 йил — Карл Мюллер, швейцариялик физик, Нобел мукофоти лауреати.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг