Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2016 йилда Россияга «чиқиб кетган» бойликлар қайтарилмоқда

2016 йилда Россияга «чиқиб кетган» бойликлар қайтарилмоқда

Фото: Божхона матбуот хизмати

Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация таркибида Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти ва ДБҚнинг масъул соҳавий бошқармалари вакиллари ҳам бор. 

Ушбу тадбирлар доирасида, Москвада Федерал божхона хизмати ҳудудида аввал Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан Россияга ноқонуний олиб чиқиб кетилган ноёб маданий бойликларни Давлат божхона қўмитаси вакилларига топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси учун маданий аҳамиятга эга бўлган 29 та қўлёзмалар ва 16 та сопол буюмлар 2016 йилда қонунбузар томонидан юртимиздан яширинча олиб чиқиб кетилган.

Россия Федерал божхона хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган қўшма тадбирлар натижасига кўра аниқланган буюмлардан 9 дона қўлёзма ва китоблар араб, форс ва туркий тилларда ёзилган диний матнлар ва шеърий асарлар бўлиб, тахминан 1644-1880 йиллар даврида яратилганлиги, 16 дона сопол буюмлардан 3 таси эса ўрта асрлар ва янги даврдаги (XV-XVII асрлар) Самарқанд кулолчилик мактабига мансублиги маълум бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг