Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2017 йилда Ўзбекистонда қурилиши белгиланган 25,5 мингта уй-жой режаси бажарилмади

2017 йилда Ўзбекистонда қурилиши белгиланган 25,5 мингта уй-жой режаси бажарилмади

Фото: ЎзА

«Ўтган йили Ўзбекистонда 25,5 мингта уй-жой қурилиши режалаштирилган эди. Хусусан, уй-жойга муҳтож ва кам таъминланган оилалар учун 19,5 мингта, давлат ташкилотлари вакиллари учун 974 та, профилактика нозирларига 3 минг 829 та уй-жой ажратилиши белгиланган эди», — деб ёзмоқда ЎзА.

Хабарда айтилишича, 2017 йил охирига қадар ушбу уй-жойларнинг 19 мингтаси қурилиб, фойдаланишга топширилган. Қолган қисми жорий йилнинг биринчи чорагига қадар эгаларига топширилиши кутилмоқда.

Бу уй-жойларни молиялаштириш учун 3 триллион 350 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди.

Мазкур турар жой массивларида 440 километр сув, 340 километр электр ҳамда 330 километр газ тармоқлари, 291 километр автомобиль йўллари қурилди. 134 инфратузилма объекти барпо этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг