Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2018 йилнинг 1 апрелидан ФҲДЁ органлари туман (шахар) ҳокимликларига бўйсундирилади

2018 йилнинг 1 апрелидан ФҲДЁ органлари туман (шахар) ҳокимликларига бўйсундирилади

Фото: Тошкент вилояти адлия бошыармаси расмий сайти

Аввалроқ Ўзбекистон Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур фармон билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида бир қатор тадбирлар белгиланди. 

Хусусан, ҳужжатда қайд этилишича, 2018 йилнинг 1 апрелидан ФҲДЁ органларини уларнинг никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шахар) ҳокимликларига бўйсундирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг