Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилда фаолияти такрорланувчи вазирлик ва идоралар мақбуллаштирилади ҳамда бирлаштирилади

2018 йилда фаолияти такрорланувчи вазирлик ва идоралар мақбуллаштирилади ҳамда бирлаштирилади

Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.

Фото: ASR.UZ

Ўзбекистонда 2018 йилда фаолияти такрорланувчи вазирлик ва идоралар мақбуллаштирилиши ҳамда бирлаштирилиши кутилмоқда. Мазкур масала «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурига киритилди.

Давлат дастурига асосан Давлат бошқарув органлари тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиши белгиланган. Уларда вазирлик ва идоралар фаолиятини оптималлаштириш кўзда тутилмоқда.

Давлат дастури кеча, 22 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тасдиқланди. Фармон ва унинг шарҳи «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Ахборот» дастурида ўқиб эшиттирилди.

Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.

Давлат дастуридан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир яна бошқа муҳим масалалар ўрин олган. Мавзуга доир қўшимча тафсилотлар тез орада маълум қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг