Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилда масофадан туриб профилактика қилишни таъминловчи «Ақлли тиббиёт» ва «Ягона тиббий ахборот маркази» концепциялари татбиқ этилади

2018 йилда масофадан туриб профилактика қилишни таъминловчи «Ақлли тиббиёт» ва «Ягона тиббий ахборот маркази» концепциялари татбиқ этилади

«Ақлли тиббиёт»

Фото: «Google.com»

2018 йилда мамлакатимизда масофадан туриб профилактика қилишни таъминловчи «Ақлли тиббиёт» ва «Ягона тиббий ахборот маркази» концепциялари татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг йил сарҳисобида маълум қилинган.

«Президентимиз таъкидлаганидек, ҳудудлар аҳолиси учун қулай бўлган, сифатли ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш бўйича бошлаган ишларимизни 2018 йилда изчил давом эттирамиз. Бу борада масофадан туриб профилактика қилишни таъминлайдиган «Ақлли тиббиёт» ва «Ягона тиббий ахборот маркази» концепцияларини ўз шароитимизга мослаштириб татбиқ этишимиз керак. Биз ушбу ишларни ўтган йиллар тажрибасига таяниб, ундан керакли хулосалар чиқариб давом эттирамиз», — дейилади ҳисоботда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг