Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилдан 33та музей фаолияти тугатилади

2018 йилдан 33та музей фаолияти тугатилади

Олимпия шон-шуҳрати музейи

Фото: «meros.ziyonet.uz»

Ўзбекистон ҳукуматининг 11 декабрдаги қарори билан 2017—2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастури қабул қилинди.

Унга кўра, миллий ва хорижий тажрибалар ҳисобга олинган ҳолда экспонатлар хавфсизлиги ва сақланишини яхшилаш, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва имконияти чекланган шахсларнинг музейларга келиши учун шароитларни яратиш бўйича ишлар амалга оширилади.

Шунингдек, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида давлат музей-қўриқхоналари ташкил этилиб, Бухоро, Самарқанд ва Хивадаги музей-қўриқхоналар фаолияти яхшиланади.

2018—2019 йилларда эса барча шаҳар ва туманлардаги маданият ва истироҳат марказларида ҳудудлар тарихи, маданияти, табиати ва одамлари ҳаёти ҳақида сўзловчи кўргазма-экспозициялар очилади.

Янги 7 та музей очилиб, 21 таси қайта ташкил этилади ва 33 та музей ёпилади. Дастурни амалга ошириш учун 572,354 млрд. сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг