Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2018 йилнинг 1 мартидан 20 туманда болалар боғчаси учун тўлов миқдори пасайтирилди

2018 йилнинг 1 мартидан 20 туманда болалар боғчаси учун тўлов миқдори пасайтирилди

Фото: «Kun.uz»

Республикамизнинг айрим туманларида давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар сақлангани учун амалдаги ота-оналар тўлови миқдорини пасайтирди. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ўз ифодасини топди, деб хабар беради ЎзА.

Қарорга мувофиқ, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида, Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар сақлангани учун амалдаги ота-оналар тўлови миқдори 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда икки баравар пасайтириладиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг