Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилнинг 10 ойида Тошкент вилоятида 1,5 мингга яқин оила сақлаб қолинди

2018 йилнинг 10 ойида Тошкент вилоятида 1,5 мингга яқин оила сақлаб қолинди

Бугунги кунда Тошкент вилояти ҳудудида 2 миллион 910 минг 351 нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, оилалар сони 788 280 тани ташкил этади. Жорий йилнинг 10 ойи давомида ажрашиш арафасида турган 3 144 та оиладан 1 492 таси яраштирилишига эришилган. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент вилояти бошқармаси хабар берди.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан ажрашишларнинг олдини олиш борасида низоли оилалар билан индивидуал ишлар олиб борилиб, бу борада илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш учун Марказга кўплаб таклиф ва тавсиялар берилган. Шу билан бирга, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича ҳар бир хонадонда мулоқотлар олиб борилмоқда, оилавий можароларнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича ўрганилиб, таҳлил этилмоқда.

Ажрашиш ҳолатлари нафақат ёш оилаларда, афсуски, 3-4 нафар фарзанди бор оилаларда ҳам кузатилмоқда. Низолар эса турли хил сабаблар — эр-хотин, қайнона-келин ўртасидаги келишмовчиликлар, оилага учинчи шахсларнинг аралашуви, ишсизлик, моддий етишмовчилик каби муаммолардан келиб чиқаётгани маълум бўлмоқда.

«Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда шаҳар, туманлар бўлимлари ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ўтган даврда вилоят миқёсида 145 та нотинч оиланинг муаммолари ҳал этилган, спиртли ичкиликка ружу қўйиш каби иллатлар ва келишмовчиликлар бартараф этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг