Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 2021 йилдан лотин ёзувига тўлиқ ўтилади

Ўзбекистонда 2021 йилдан лотин ёзувига тўлиқ ўтилади

Фото: «Tafsilot.uz»

Ўзбекистон 2021 йилдан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этади. Бу ҳақда «Telegram»даги «Davletov.uz» канали хабар бермоқда.

«Айтишларича, Ўзбекистон ҳукумати «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонун қоидалари истисносиз ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўради.

Ушбу мақсадда Ҳукумат ва Президент девони тегишли хизмати ўртасида махсус Ҳаракатлар режаси тасдиқланган. Унга кўра, амалдаги қонун ҳамда ҳукумат қарори янада такомиллаштирилади.

Шу билан бирга, тегишли қонунчилик талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилади», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ўзбек тилидаги реклама матнлари ва лавҳалари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилиши таъминланади. Республикада барча идоралар ва муассасалар учун лотин алифбоси бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади. Кирилл ёзувидаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг мумтоз намуналари ва илмий адабиётлари лотин ёзувида чоп этилади.

Манбага кўра, 2020 йилнинг охирига қадар босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида фаолият юритиши тўлиқ таъминланади. 

«Хуллас, Ҳаракатлар режасидаги тадбирлардан шу нарса аён бўладики, 2021 йилдан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш таъминланади», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг