Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

21 апрель. Рим ва Ромул, Бобур Ҳиндистонда, «қора полковниклар», Покистоннинг маънавий отаси ва бошқа муҳим воқеалар

21 апрель. Рим ва Ромул, Бобур Ҳиндистонда, «қора полковниклар», Покистоннинг маънавий отаси ва бошқа муҳим воқеалар

Фото: «21.by»

Байрам ва муҳим саналар

  • Ўзбекистон тарихи давлат музейи ташкил топган кун (Ўзбекистон).
  • Тирадентес куни (Бразилия). 1792 йили португаллар Бразилия мустақиллиги учун курашган Тирадентес(Жуакин Жозе да Силва Шавьер)ни қатл этишган.
  • Римга асос солинган кун (Италия).
  • Дарахт экиш куни (Кения).
  • Иқбол куни (Покистон). 1938 йилнинг 21 апрель куни Мусулмон лигаси президенти Муҳаммад Иқбол оламдан ўтган. Иқбол Покистоннинг маънавий отаси саналади.

Воқеа-ҳодисалар

  • 753 йил (мил. ав.) — шу куни Ромул Римга асос солган деб ҳисоблашади.
  • 1519 йил — испан конкистадори Эрнан Кортес кемаси Мексика қирғоғига лангар ташлади.
  • 1526 йил — Панипатдаги биринчи жанг. Бобур қўшини Иброҳим Лўдий қўшини устидан ғалаба қозонди.
  • 1782 йил — қирол Буддха Йодфа Чулалок Сиам(Тайланд)нинг янги пойтахтига асос солди. У бизга Бангкок номи билан таниш.
  • 1809 йил — Ландсхут жанги. Ҳозирги Баварияга қарашли ерларда кечган бу жангда Наполеон Бонапарт бошчилигидаги 77 минг кишилик француз қўшини 36 минг аскарга эга Австрия армиясини тор-мор этган.
  • 1863 йил — Лондон метроси очилди.
  • 1898 йил — Испания-Америка уруши бошланди. АҚШ флоти Куба портларини қамал қилишни бошлади.
  • 1944 йил — Францияда аёллар сайловда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
  • 1960 йил — Бразилиа Бразилиянинг янги пойтахтига айланди. Бунгача Рио-де-Жанейро пойтахт эди.
  • 1964 йил — Британиянинг «BBC 2» телевизион канали трансляцияси бошланди.
  • 1967 йил — Грецияда умумхалқ сайловига бир неча кун қолганида полковник Георгиос Пападопулос ҳарбий тўнтаришни амалга оширди. «Қора полковниклар» режими ўрнатилди ва 1974 йил июлигача ҳукумат тепасида бўлди.
  • 1975 йил — Ветнам уруши: Жанубий Ветнам президенти Нгуен Ван Тхиеу пойтахт Сайгондан қочиб жон сақлайди. Шимолий Ветнам армияси Жанубий Ветнам пойтахтини эгаллаш йўлидаги сўнгги истеҳкомни эгаллади.
  • 1992 йил — Тошкентда Ўзбекистон тарихи давлат музейи ташкил топди.
  • 2000 йил — Россия Давлат думаси ядровий синовларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.

Таваллуд кунлари

  • 1619 йил — Ян ван Рибеек, Кейптаунга асос солган ҳолланд.
  • 1782 йил — Фридрих Фрёбел, немис педагоги, «болалар боғчаси»га асос солган.
  • 1816 йил — Шарлотта Бронте, инглиз ёзувчиси.
  • 1830 йил — Жеймс Старли, англиялик велосипед ихтирочиси.
  • 1837 йил — Фредрик Байер, даниялик сиёсатчи, Тинчлик бюроси асосчиси, Нобел тинчлик мукофоти лауреати.
  • 1843 йил — Валтер Флеминг, немис анатоми, цитогенетика асосчиси.
  • 1864 йил — Макс Вебер, немис социологи, замонавий социология асосчиларидан бири.
  • 1915 йил — Энтони Куинн, америкалик актёр, икки карра «Оскар» соҳиби.
  • 1926 йил — Елизавета II, Буюк Британия қироличаси.
  • 1947 йил — Паоло Коэльо, бразилиялик ёзувчи ва шоир.
  • 1959 йил — Абдулла Ямин, Малдив Республикаси президенти.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг