Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

22 000 долларни фирибгарнинг қўлига топшириб қўя қолди

22 000 долларни фирибгарнинг қўлига топшириб қўя қолди

Фото:« Rbc.ru»

Жорий йилнинг 7 декабрь куни ИИБга фирибгарлик ҳолати юзасидан ҳужжатларга келиб тушган.

Унга кўра, 2017 йил декабрь ойида Сирдарё вилоятида яшовчи Д.А. Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ҳудудида Чилонзор туманида яшовчи Б.С.га таниши, «Дилором» исмли аёлга нисбатан бўлган жиноят иши бўйича давлатга етказган зарарни ўз фирмаси орқали ёпиб беришини айтади. Шу тарзда алдаш йўли билан унинг ишончига кириб, 22 000 АҚШ долларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармай юрганлиги маълум бўлган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида Д.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг