Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

230 миллион сўм кредитни шахсий манфаатлари йўлида ишлатган фермер ушланди

230 миллион сўм кредитни шахсий манфаатлари йўлида ишлатган фермер ушланди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Сирдарё бошқармаси текширувида Сайхунобод туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Т.О. бюджет маблағларини талон-тарож қилганлиги аниқланди. Бу ҳақда прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, фермер хўжалик раҳбари банк томонидан чорва моллари сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағини шартномада кўрсатилган мақсадга йўналтирмасдан, 230 миллион сўмни нақдлаштириб, бошқа эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг