Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

24 апрель. Султон Валад, Моцартнинг устози, Савар фожиаси ва бошқа воқеалар

24 апрель. Султон Валад, Моцартнинг устози, Савар фожиаси ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро ёшлар бирдамлиги куни.
  • Жаҳон лаборатория ҳайвонларини муҳофаза қилиш куни.

Воқеа-ҳодисалар

  • 1547 йил — Шмалкалден урушига нуқта қўйган Мюлберг жанги.
  • 1590 йил — ҳолландиялик ака-ука Янсенлар микроскопни ихтиро қилишди.
  • 1704 йил — Бостонда колониал Американинг илк мунтазам нашри — «Бостон ньюс-леттер» чиқишни бошлади.
  • 1800 йил — АҚШ президенти Жон Адамс бугунги кунда дунёнинг энг йирик кутубхоналаридан бирига айланган Конгресс кутубхонасига асос солди. Бунинг учун 5 минг доллар ажратилди.
  • 1833 йил — АҚШда газли сув учун патент берилди.
  • 1846 йил — АҚШ-Мексика уруши бошланди.
  • 1867 йил — Россия империяси таркибида Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилиб, ўлкани бошқариш Константин Кауфманга топширилди.
  • 1884 йил — Намибия Германия мустамлакасига айланди.
  • 1898 йил — Испания АҚШга уруш эълон қилди.
  • 1916 йил — Англия мустамлакачиларига қарши ирланд халқининг исёни бошланди.
  • 1926 йил — Совет-герман дўстлик ва бетарафлик шартномаси имзоланди.
  • 1941 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Буюк Британия ўз қўшинини Грециядан эвакуация қилишни бошлади.
  • 1944 йил — Икинчи жаҳон уруши: 3-Беларус фронти ташкил этилди.
  • 1946 йил — «МиГ-9» ва «Як-152» реактив самолётларининг биринчи парвози.
  • 1950 йил — Трансиордания Иордания ҳошимийлар қироллиги дея қайта номланди.
  • 1953 йил — Британ қироличаси Елизавета II Уинстон Черчиллга рицар унвонини берди.
  • 1962 йил — АҚШда дунёда биринчи бўлиб йўлдош орқали шаҳарлараро телевизион сигнал узатилди.
  • 1968 йил — Маврикий БМТга қабул қилинди.
  • 1970 йил — Хитой ўзининг биринчи сунъий йўлдошини фазога чиқарди.
  • 1970 йил — Гамбия республикага айланди.
  • 1975 йил — «Баадер-Майнхоф» террорчилик гуруҳи Германиянинг Стокҳолмдаги элчихонасида портлаш уюштирди.
  • 1980 йил — АҚШнинг Теҳрондаги элчихонасида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ҳарбий амалиёти муваффақиятсиз тугади.
  • 1985 йил — Канада Олий суди дўконларнинг якшанба кунлари ишлашини қонуний деб топди.
  • 1990 йил — «Ҳаббл» фазовий телескопи ишга тушди.
  • 2004 йил — АҚШ Ливияга нисбатан 18 йил олдин жорий этилган иқтисодий санкцияларини бекор қилди.
  • 2009 йил — «General Motors» компанияси «Pontiac» автомобилларини чиқаришни расман тўхтатишини маълум қилди.
  • 2013 йил — Савар(Бангладеш)да бинонинг қулаши; 1127 киши ҳалок бўлди, 2500 киши жароҳатланди.

Таваллуд кунлари

  • 1226 йил — Султон Валад (Муҳаммад Султон Баҳоуддин Валад), Жалолиддин Румийнинг тўнғич ўғли, сўфий шоир, мавлавийлик тариқати асосчиси.
  • 1533 йил — Виллем I Оранский, Ҳолландиянинг биринчи штатгалтери (ҳукмдори).
  • 1620 йил — Жон Граунт, инглиз статистиги, демография асосчиси.
  • 1706 йил — Жованни Мартини, италян бастакори, Йоҳанн Бах, Моцарт, Глюкларнинг устози.
  • 1743 йил — Эдмунд Картрайт, механик тўқув станогини ихтиро қилган.
  • 1817 йил — Жан Шарл Галиссар де Мариняк, швейцариялик кимёгар, иттербийни кашф қилган.
  • 1853 йил — Алфонс Бертильон, француз антропологи, криминалист, суд идентификациялаш тизими муаллифи.
  • 1880 йил — Гидеон Сундбэк, швед-америка муҳандиси, «молния» қадагични ихтиро қилган.
  • 1895 йил — Стенли Роуз, инглиз футболчиси, ФИФА президенти (1961 —1974-йиллар).
  • 1923 йил — Таваккал Қодиров, Ўзбекистон халқ артисти (1996 йилда вафот этган)
  • 1942 йил — Барбра Стрейзанд, америкалик хонанда ва актриса, икки марта «Оскар»ни қўлга киритган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг