Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

24 март. Шотландия қироли Англия тахтига ўтирди, рус императорига суиқасд, Акаев тузумининг ағдарилиши ва бошқа муҳим воқеалар

24 март. Шотландия қироли Англия тахтига ўтирди, рус императорига суиқасд, Акаев тузумининг ағдарилиши ва бошқа муҳим воқеалар

Фото: «Svadbagoda.org»

Байрам ва муҳим саналар

  • Жаҳон силга қарши кураш куни.
  • Покистон куни (Покистон).
  • Дарахтлар экиш куни (Уганда).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1084 йил — немис қироли Генрих IV Римни ишғол қилди.
  • 1155 йил — Юрий Долгорукий Киевни эгаллади ва тахтга ўтирди.
  • 1603 йил — Елизавета I вафотидан сўнг Шотландия қироли Яков I номи билан Англия қиролига айланди.
  • 1753 йил — Россия империясида ўлим жазоси бекор қилинди.
  • 1801 йил — Михайловский қасрида фитначилар рус императори Павел I жонига қасд қилишди.
  • 1802 йил — инглиз ихтирочиси Ричард Тревитик паровоз учун биринчи патентни олди.
  • 1882 йил — Берлин физиология жамияти йиғилишида немис олими Роберт Кох сил қўзғатувчисини топганини маълум қилди. Бир йилдан сўнг у вабо қўзғатувчисини ҳам топди. 1905 йили олим физиология ва тиббиёт йўналишида Нобел мукофотини қўлга киритди.
  • 1896 йил — Рус физиги Александр Попов Рус физика-кимё жамиятида биринчи радиосигнални узатди.
  • 1900 йил — Нью-Йорк метроси қурилиши бошланди.
  • 1955 йил — дунёдаги биринчи денгиз нефть минораси АҚШда ўрнатилди.
  • 1960 йил — «Ту-124» самолётининг илк парвози.
  • 1999 йил — НАТО Югославия шаҳарларини бомбардимон қилишни бошлади.
  • 2001 йил — компютер амалий тизими — «Mac OS X»(«Гепард»)нинг биринчи релизи.
  • 2005 йил — Қирғизистон пойтахти Бишкекда оммавий тартибсизликлардан сўнг президент Асқар Акаев тузуми ағдариб ташланди.
  • 2008 йил — Пекин олимпиадаси машъаласи ёқилди.
  • 2015 йил — Франциянинг Дин-ле-Бен шаҳарчаси яқинида «Airbus A320-211» самолёти қулаб тушди. Самолёт бортидаги 150 киши ҳалок бўлди.

Таваллуд кунлари

  • 1494 йил — Георгий Агрикола, немис олими, минералогия асосчиларидан бири (1555 йили в.э.).
  • 1921 йил — Василий Смислов, шахмат бўйича 7-жаҳон чемпиони (2010 йили в.э.).
  • 1926 йил — Дарио Фо, италян драматурги, Нобел мукофоти соҳиби.
  • 1945 йил — Кёртис Хэнсон, америкалик кинорежиссёр, «Оскар» лауреати (2016 йили в.э.).
  • 1956 йил — Стив Баллмер, «Microsoft» корпорациясининг собиқ президенти.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг