Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

25 апрель. Непални йиғлатган кун, «Чиннигуллар инқилоби», саксонга яқинлашган Ал Пачино ва бошқа воқеалар

25 апрель. Непални йиғлатган кун, «Чиннигуллар инқилоби», саксонга яқинлашган Ал Пачино ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Жаҳон безгак касаллигига қарши курашиш куни.
  • Дарахт экиш куни (Германия).
  • Синай яримороли озод қилинган кун (Миср).
  • Фашизмдан озод бўлган кун (Италия).
  • Қозоқ футболи куни (Қозоғистон).
  • Корея халқ армияси куни (КХДР).
  • Инқилоб куни (Португалия).
  • Миллий байроқ куни (Эсватини қироллиги).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1333 йил — Полшанинг феодал тарқоқлигига чек қўйган Казимир III га Краковда қироллик тожи кийдирилди.
  • 1607 йил — Гибралтардаги жангда нидерланд флоти испан флоти устидан ғалаба қозонди.
  • 1719 йил — Лондонда Даниэл Дефонинг «Робинзон Крузо» романи биринчи марта нашр этилди.
  • 1792 йил — Руже де Лил Рейн армияси учун жанговар қўшиқ ёзди. Ҳозир у «Марсельеза» сифатида машҳур.
  • 1792 йил — Францияда гильотина қатл қуроли сифатида биринчи марта қўлланди.
  • 1808 йил — Шарқий Европадаги биринчи — Прага консерваторияси очилди.
  • 1816 йил — ўзи ҳақидаги миш-мишлардан тўйиб кетган Жорж Байрон Англияни бутунлай тарк этди.
  • 1826 йил — Англияда ички ёнув двигателли илк автомобилга патент олинди.
  • 1839 йил — инглиз армияси Қандаҳор(Афғонистон)га бостириб кирди.
  • 1859 йил — Порт-Саидда француз муҳандиси ва дипломати Фердинанд Лессепс бошчилигида Сувайш каналини қазиш бошланди.
  • 1867 йил — Япониянинг Токио порти биринчи марта хорижий савдолар учун очилди.
  • 1901 йил — Нью-Йорк штатида дунёда биринчи бўлиб автомобилларга рақам бериш бошланди.
  • 1931 йил — Фердинанд Порше «Porsche» автомобилсозлик компаниясига асос солди.
  • 1944 йил — АҚШ генерали Жорж Паттон Англия ва АҚШнинг тақдири — «дунёни бошқариш» дея таъкидлади.
  • 1945 йил — Сан-Франциско халқаро конференциясида 50 мамлакат вакиллари БМТ низоми устида иш бошлади.
  • 1945 йил — Элбада совет-америка қўшинлари учрашди.
  • 1953 йил — «Nature» журналида инглиз олимлари Френсис Крик ва Жеймс Уотсоннинг ДНК тузилиши моделини яратгани ҳақидаги мақола чиқди. 1954 йил — «Белл телефон» (АҚШ) компаниясининг лабораториясида илк қуёш батареяси яратилди.

  • 1974 йил — «Чиннигуллар инқилоби» ғалаба қозонди. Португалияда фашистлар тузуми ағдарилди.

  • 1997 йил — дастурчиларнинг хатоси туфайли Флоридада интернет тарихидаги энг катта узилиш юз берди.

  • 2005 йил — Болгария ва Руминия Европа иттифоқига аъзо бўлиш ҳақидаги шартномани имзолади.
  • 2005 йил — Амагасаки ҳалокати (Япония): тезликни ошириб юбориш оқибатида издан чиқиб кетган йўловчи поезди кўп қаватли автомобилларни қўйиш биносига бориб урилди; қурбонлар сони — 107 киши.
  • 2015 йил — Непалда 7,8 балли зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари 28 апрелгача давом этиб турди. Непалда 8151 киши нобуд бўлди, жароҳатланганлар — 17 868 киши, жами талафот кўрганлар сони 8 миллион кишидан ошган. Шунингдек, Ҳиндистонда 69, Хитойда 25 киши ҳалок бўлган.

Таваллуд кунлари

  • 1214 йил — Людовик IX, Франция қироли.
  • 1284 йил — Эдуард II, Англия қироли.
  • 1599 йил — Оливер Кромвел, Англия, Ирландия ва Шотландия лорд-протектори.
  • 1874 йил — Гульельмо Маркони, италян радиотехники ва тадбиркори.
  • 1907 йил — Ҳерберт Матер, америкалик дизайнер, рекламага фотомонтажни олиб кирган.
  • 1928 йил — Юрий Яковлев, актёр.
  • 1940 йил — Ал Пачино, Ҳолливуд юлдузи.
  • 1947 йил — Йоҳан Кройф, таниқли футболчи ва мураббий («Аякс», «Барселона»).
  • 1952 йил — Владислав Третьяк, хоккей дарвозабони, уч карра олимпиада ғолиби.
  • 1954 йил — Муҳаммад Юсуф, Ўзбекистон халқ шоири (2001 йилда вафот этган)
  • 1963 йил — Дэвид Мойес, шотланд футболчиси ва мураббийи.
  • 1969 йил — Рене Зеллвегер, америкалик актриса.
  • 1981 йил — Фелипе Масса, бразилиялик «Формула-1» пойгачиси.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг