Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

25 йилдан бери сохта диплом билан ишлаб келаётган ўқитувчилар аниқланди

25 йилдан бери сохта диплом билан ишлаб келаётган ўқитувчилар аниқланди

Бош прокурутара департаменти Миришкор туман бўлими терговга қадар текширув ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Текширув давомида фуқаролар С.Г. ва Б.А. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан берилган дипломларининг қалбаки эканини олдиндан била туриб, фуқаро С.Г. тумандаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1993 йилдан 2018 йилга қадар бошланғич синфлар ўқитувчиси ва фуқаро Б.А. 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1997 йилдан 2018 йилга қадар жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаб келганликлари аниқланган.

Текшириш давомида фуқаролар С.Г. ва Б.А.га қалбаки дипломларни юқоридаги олийгоҳда ўқитувчи бўлиб ишлаган Х.З. исмли шахс тайёрлаб бергани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг