Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

26 март. Ўзбекхоннинг князга марҳамати, Каракас фожиаси, Путин — президент, Майк Тайсоннинг қамалиши ва бошқа муҳим воқеалар

26 март. Ўзбекхоннинг князга марҳамати, Каракас фожиаси, Путин — президент, Майк Тайсоннинг қамалиши ва бошқа муҳим воқеалар

Фотоколлаж: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Бангладеш мустақиллиги куни.
  • Ветнамда ёшлар куни.
  • Аляска(АҚШ)да Сьюард куни. Аляскани сотиш бўйича Россия-Америка битими тузилгани нишонланади.

Воқеа-ҳодисалар

  • 1162 йил — Германия қироли Фридрих I Барбаросса қўшини Миланни эгаллади.
  • 1328 йил — Иван I Данилович Ўзбекхондан Буюк Владимир князи ёрлиғини олди.
  • 1668 йил — Англия Бомбей(Мумбай)ни ўз назоратига олди.
  • 1713 — Испания Англияга ўзининг Америкадаги ерларида қул савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берди.
  • 1812 йил — кучли зилзила оқибатида Каракас(Венесуэла)нинг 90 фоиз қисми вайронага айланди. Қурбонлар сони — йигирма минг киши атрофида.
  • 1828 йил — Франц Шуберт халққа ўзининг ягона концертини берди.
  • 1845 йил — АҚШда тиббиёт пластири учун патент берилди.
  • 1881 йил — Руминия қироллик деб эълон қилинди.
  • 1934 йил — Буюк Британияда автомобилни ҳайдаш учун имтиҳонлар жорий қилинди.
  • 1948 йил — АҚШ социалистик мамлакатлар билан стратегик товарларни савдо қилишга эмбарго жорий этди.
  • 1953 йил — америкалик олим Жонас Эдвард Солк полиомиелитга қарши вакцина синовдан муваффақиятли ўтганини эълон қилди.
  • 1958 йил — Ер ва микрометеоритларни ўрганиш мақсадида АҚШ Ернинг сунъий йўлдоши — «Эксплорер-3»ни фазога чиқарди.
  • 1960 йил — Европада янги футбол турнири — Кубок эгалари кубоги ташкил этилди. Ҳозир бу турнир Европа лигасига айлантирилган.
  • 1971 йил — Бангладеш Республикаси эълон қилинди.
  • 1973 йил — аёлларга илк марта Лондон фонд биржасига киришга рухсат берилди.
  • 1976 йил — президент Анвар Саодат совет ҳарбий кемаларининг Миср портларига киришини тақиқлади.
  • 1979 йил — Исроил бош вазири Менахем Бегин ва Миср президенти Анвар Саодат икки йиллик музокаралардан сўнг тинчлик сулҳига имзо чекишди.
  • 1989 йил — собиқ иттифоқда илк маротаба муқобиллик асосида халқ депутатлари сайлови бўлиб ўтди.
  • 1992 йил — профессионал бокс юлдузи Майк Тайсон номусга текканликда айбланиб суд томонидан ўн йилга озодликдан маҳрум этилди.
  • 1995 йил — Европа иттифоқининг етти мамлакатида чегараларда паспорт назоратини бекор қилиш тўғрисидаги «Шенген шартномаси» кучга кирди.
  • 1999 йил — «Мелисса» вируси қисқа вақт ичида дунёдаги юз минглаб компьютерларни ишдан чиқарди.
  • 2000 йил — Владимир Путин биринчи марта Россия президенти этиб сайланди.

Таваллуд кунлари

  • 1516 йил — Конрад Геснер, швейцариялик табиатшунос, филолог, биринчи библиографик асар муаллифи (1565 йили в.э.).
  • 1998 йил — Прокоп Дивиш, чехиялик руҳоний, диншунос, табиатшунос олим, яшин қайтаргични ихтиро қилган (1765 йили в.э.).
  • 1911 йил — Бернард Кац, инглиз физиологи, физиология ва тиббиёт йўналишида Нобел мукофоти лауреати (2003 йили в.э.).
  • 1935 йил — Маҳмуд Аббос, Фаластин раҳбари.
  • 1944 йил — Дайана Росс, америкалик қўшиқчи ва актриса.
  • 1949 йил — Патрик Зюскинд, немис ёзувчиси.
  • 1976 йил — Эми Смарт, америкалик актриса.
  • 1981 йил — Данис Зарипов, россиялик хоккейчи, уч карра жаҳон чемпиони.
  • 1985 йил — Кира Найтли, америкалик актриса.
Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг