Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

27 апрель. «Йўқотилган жаннат» учун 10 фунт, «Султона», афғон урушининг қирқ йиллиги, Озарбайжон ва 14 республика ҳамда бошқа воқеалар

27 апрель. «Йўқотилган жаннат» учун 10 фунт, «Султона», афғон урушининг қирқ йиллиги, Озарбайжон ва 14 республика ҳамда бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Мустақиллик куни (Того; Сьерра-Леоне).
  • Озодлик куни (ЖАР).
  • Иккинчи республика куни (Австрия).
  • Республика куни (Ёқутистон).
  • Қирол куни (Нидерландия).
  • Хавфсиз транспорт куни (Эрон).
  • Дарахт экиш куни (АҚШ).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1289 йил — Мамлуклар султони Мансур Қолавун Триполини забт этди. Салибчилар давлати — Триполи графлиги тугатилди.
  • 1521 йил — дунё бўйлаб саёҳатга чиққан Фернан Магеллан Филиппинда тубжой аҳоли томонидан ўлдирилди.
  • 1636 йил — Цна дарёси бўйида Тамбов шаҳрига асос солинди.
  • 1644 йил — Канадада биринчи марта буғдой экилди.
  • 1667 йил — кўр бўлиб қолган инглиз шоири Жон Милтон ўша йили ёзилган ва ижодининг гултожи ҳисобланувчи «Йўқотилган жаннат» поэмасига бўлган ҳуқуқларни 10 фунтга сотди.
  • 1828 йил — Лондон ҳайвонот боғи очилди.
  • 1861 йил — Виржиния АҚШдан ажралиб чиққач, Ғарбий Виржиния Виржиниядан ажралиб чиқди.
  • 1865 йил — Миссисипи дарёсининг Мемфисга яқин жойида энг йирик кема ҳалокатларидан бири юз берди. АҚШ жанубидан озод қилинган шимоллик аскарларни олиб кетаётган «Султона» пароходи чўкиб кетиши оқибатида 1653 киши ҳалок бўлган, 741 киши қутқариб олинган.
  • 1865 йил — Эзра Корнелл ва Эндрю Диксон Уайт томонидан Итакада (АҚШ, Нью-Йорк штати) Корнелл университети ташкил этилди.
  • 1908 йил — Лондонда IV олимпия ўйинлари бошланди.
  • 1960 йил — Франция бошқарувидаги Тоголенднинг бир қисми мустақил Того Республикасига айланди.
  • 1961 йил — Сьерра-Леоне Буюк Британиядан мустақилликка эришди.
  • 1974 йил — Ленинград яқинида «Ил-18» самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортидаги жами 109 киши ҳалок бўлди.
  • 1975 йил — «Формула-1» пойгаларида биринчи ва охирги марта аёл киши очко ишлади.
  • 1978 йил — Афғонистонда савр инқилоби (давлат тўнтариши) рўй берди. Фуқаролар урушининг бошланиши.
  • 1992 йил — Югославия парчаланиб кетганидан сўнг Сербия ва Черногория янги Югославия федератив республикасини ташкил этди.
  • 1992 йил — Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчилари кенгаши Озарбайжондан бошқа 14 собиқ совет республикаларини аъзоликка қабул қилишни ёқлаб овоз берди.
  • 1993 йил — 1949 йилдан бери илк марта Хитой ва Тайван раҳбарлари учрашди.
  • 2005 йил — «Airbus А380» авиалайнери илк парвозини амалга оширди.

Таваллуд кунлари

  • 1791 йил — Сэмюэл Морзе, Морзе алифбеси ва ёзувчи телеграф ихтирочиси.
  • 1822 йил — Улисс Грант, АҚШнинг 18-президенти.
  • 1896 йил — Уоллес Хюм Карозерс, америкалик кимёгар, нейлонни ихтиро қилган.
  • 1927 йил — Евгений Моргунов, Россияда хизмат кўрсатган артист.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг