Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

27 март. Гагариннинг ҳалокати, «Оскар»дан воз кечган актёр, «Нобел»ни почтадан олган олим, бир мучал ва бурж остида туғилган икки футбол юлдузи ва бошқа воқеалар

27 март. Гагариннинг ҳалокати, «Оскар»дан воз кечган актёр, «Нобел»ни почтадан олган олим, бир мучал ва бурж остида туғилган икки футбол юлдузи ва бошқа воқеалар

Фото: «thefireofthewar.ru»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро театр куни.
  • Ғалаба куни (Ангола).
  • Сакура гуллари байрами (Япония).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1513 йил — испан тадқиқотчиси Хуан Понсе де Леон Флоридани кашф қилди.
  • 1793 йил — Екатерина II Ўнгқирғоқ Украинасини Россия империясига қўшиб олиш ҳақида манифест чиқарди.
  • 1794 йил — АҚШ ҳарбий-денгиз флотига асос солинди.
  • 1854 йил — Қирим урушининг бошланиши, Англия ва Франция Россияга уруш эълон қилди.
  • 1854 йил — АҚШда Абраҳам Гесснер керосинга патент олди.
  • 1878 йил — рус деҳқони Фёдор Блинов ўзи ихтиро қилган «туганмас релсли вагон»(дунёдаги биринчи занжирли трактор)га патент олиш учун ариза берди.
  • 1893 йил — дунёдаги биринчи телефон компанияси — «Александр Белл» иш бошлади.
  • 1914 йил — Брюсселдаги госпиталда илк қон қуйиш амалиёти муваффақиятли ўтказилди.
  • 1918 йил — Молдова демократик республикаси Руминия қироллиги таркибига кирди.
  • 1928 йил — Нидерландияда футбол мавзусида дунёдаги илк почта маркаси чиқди.
  • 1933 йил — Япония Миллатлар лигасидан чиқди.
  • 1944 йил — гестапочилар Ригада 40 нафар, Каунасда қарийб 2000 нафар яҳудийни отиб ташлади.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Буюк Британия(Кент графлиги)га охирги марта «Фау-2» немис баллистик ракетаси келиб тушди.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Аргентина Германия ва Японияга қарши уруш эълон қилди. Бироқ ҳарбий ҳаракатларда қатнашмади.
  • 1953 йил — собиқ Совет иттифоқида сиёсий маҳбуслар учун амнистия эълон қилинди. Беш йилдан кам муддатга қамалганлар озодликка чиқарилди.
  • 1961 йил — худди шу йилдан Халқаро театр куни нишонлаб келинаяпти.
  • 1964 йил — Аляскада зилзила содир бўлди, 118 киши нобуд бўлди.
  • 1964 йил — греклар ва турклар ўртасидаги тўқнашувларнинг олдини олиш учун Кипрга БМТ тинчликпарвар кучлари жойлаштирилди.
  • 1968 йил — Россиянинг Владимир вилояти Новосёлово қишлоғи яқинида «МиГ-15УТИ» ўқув-машқ самолёти ҳалокатга учради. Дунёнинг биринчи фазогири Юрий Гагарин (34 ёш) ва инструктор Владимир Серёгин (45 ёш) ҳалок бўлди.
  • 1973 йил — актёр Марлон Брандо «Чўқинтирган ота» фильмидаги роли учун берилган «Оскар» мукофотидан воз кечди. У шу тариқа Америка жамиятида ҳиндуларнинг ҳуқуқлари топталиши сиёсати илдиз отиб бораётганига норозилигини билдирганди.
  • 1977 йил — Канар оролларида қурбонлар сони бўйича энг йирик авиаҳалокат юз берди. Ҳалок бўлганлар сони — 583 киши.
  • 1990 йил — Лондон, Бейкер-стрит, 221. Шерлок Холмс музейи очилди.
  • 1999 йил — НАТО Югославияга қарши уруш бошлади. Югославиянинг ҳаво ҳужумига қарши кучлари томонидан АҚШнинг «F-117» штурмчи самолёти уриб туширилди. Бу «стелс» технологияси бўйича қурилган самолётнинг илк ҳалокати эди.

Таваллуд кунлари

  • 1824 йил — Иоганн Гитторф, немис физиги, ионларни кашф қилган.
  • 1845 йил — Вилҳелм Конрад Рёнтген, немис физиги, икс-нурланиш(рентген нурлари)ни кашф этган. Нобел мукофотини қўлга киритган биринчи физик (1901 йил). Рёнтген ҳалол ва меҳнаткаш инсон эди. Ҳатто Нобел мукофотини топшириш маросимига ҳам вақти йўқлигини важ қилиб бормайди. Мукофотни почтадан жўнатиб юборишади.
  • 1847 йил — Отто Валлах, немис кимёгари, Нобел мукофоти соҳиби.
  • 1863 йил — Ҳенри Ройс, инглиз саноатчиси, «Роллс Ройс» компанияси асосчиси.
  • 1868 йил — Патти Смит Ҳилл, америкалик педагог, дунёга машҳур «Happy Birthday to You» қўшиғи муаллифи.
  • 1871 йил — Ҳайнрих Манн, немис ёзувчиси.
  • 1879 йил — Эдвард Стайхен, фотография тарихида ёрқин из қолдирган сураткаш.
  • 1927 йил — Мстислав Ростропович, виолончелчи, дирижёр, жамоат арбоби, «Грэмми» мукофоти соҳиби.
  • 1963 йил — Квентин Тарантино, америкалик кинорежиссёр, «Оскар» соҳиби.
  • 1974 йил — Гаиска Мендьета, баск футболчиси, «Валенсия» юлдузи.
  • 1986 йил — Мануэл Нойер, немис футболчиси, дарвозабон («Бавария», Германия терма жамоаси), 2014 йилги жаҳон чемпиони.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг