Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

28 март. Рим империясининг бўлиниши, Тел-Авивдан қувилган яҳудийлар, биринчи «Жигули» ва бошқа воқеалар

28 март. Рим империясининг бўлиниши, Тел-Авивдан қувилган яҳудийлар, биринчи «Жигули» ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

 Байрам ва муҳим саналар

  • Озарбайжон — миллий хавфсизлик органлари ходимлари куни.
  • Қабарда-Болқория — болқор халқининг уйғониши ва болқор давлатчилигининг тикланиши куни.
  • Сербия — конституция куни.
  • Хитой, Тибет — тибетликлар крепостной қулликдан озод бўлган кун.

Воқеа-ҳодисалар

  • 364 йил — Рим империяси Ғарбий ва Шарқий Рим империясига ажратилди. Император Валентиниан империянинг шарқий қисмини бошқаришни укаси Валентга топширди.
  • 1461 йил — Англиядаги Қизил ва Оқ атиргуллар уруши: Феррибриж жанги.
  • 1462 йил — Иван III Буюк Москва князи тожини кийди.
  • 1521 йил — Фернан Магеллан европаликлардан биринчи бўлиб ҳозирги Филиппин маҳаллий аҳолиси билан мулоқот қилди.
  • 1626 йил — италиялик сайёҳ Петро делла Валленинг Ҳиндистонга сафари тугади.
  • 1797 йил — АҚШда кир ювиш машинаси учун патент берилди.
  • 1801 йил — Неапол қироллиги Элба оролини Францияга топширди.
  • 1837 йил — Чикаго расман шаҳар сифатида рўйхатга олинди.
  • 1842 йил — Вена филармония оркестрининг биринчи концерти.
  • 1845 йил — АҚШ Техасга бостириб киргани учун Мексика Вашингтон билан дипломатик алоқаларни узди.
  • 1854 йил — Қирим уруши: Франция Россия империясига уруш эълон қилди.
  • 1891 йил — Лондонда оғир атлетика бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилди.
  • 1910 йил — Марселда дунёдаги биринчи гидроплан ҳавога кўтарилди.
  • 1917 йил — яҳудийлар Тел-Авивдан қувиб чиқарилди.
  • 1930 йил — Константинопол ва Ангора янгича ном олди — Истанбул ва Анқара.
  • 1935 йил — Канадада якшанба кунлари радиореклама тақиқланди.
  • 1939 йил — генерал Франко қўшини Мадридни эгаллади.
  • 1942 йил — Буюк Британия ҳарбий ҳаво кучлари Любек шаҳрини бомбардимон қилишни бошлади.
  • 1971 йил — «Жигули» автомобили чиқарила бошланди.
  • 1979 йил — Ядро энергетикаси тарихидаги энг мудҳиш ҳалокатлардан бири содир бўлди — Три-Майл-Айленд АЭСи, АҚШ.

Таваллуд кунлари

  • 1483 йил — Рафаэл Санти, италян рассоми ва меъмори (1520 йили в.э.).
  • 1750 йил — Франсиско Миранда, Жанубий Америкадаги испан мустамлакаларининг мустақиллик учун кураши етакчиси (1816 йили испан қамоғида в.э.).
  • 1892 йил — Корней Хейманс, белгиялик физиолог, Нобел мукофоти лауреати (1968 йили в.э.).
  • 1925 йил — Иннокентий Смоктуновский, кино ва театр актёри (1994 йили в.э.).
  • 1930 йил — Жером Фридман, америкалик физик, Нобел мукофоти соҳиби.
  • 1936 йил — Марио Варгас Льоса, Перу-Испания прозаиги ва драматурги, публицист, сиёсий арбоб. 2010 йили адабиёт йўналишида Нобел мукофотини қўлга киритган.
  • 1948 йил — Дайан Уист, америкалик актриса, икки марта «Оскар» мукофоти билан тақдирланган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг