Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

29 апрель. Оксфордлик аёллар, велосипед ихтирочиси, «мушук кўзи», 138 минг инсонни ютган тўфон ва бошқа воқеалар

29 апрель. Оксфордлик аёллар, велосипед ихтирочиси, «мушук кўзи», 138 минг инсонни ютган тўфон ва бошқа воқеалар

Фото: «Svadbagoda.org»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро рақс куни
  • Малика Бенедикта куни (Дания).
  • Сёва куни йил — император Хирохитонинг туғилган куни (Япония).
  • Бишкек шаҳри куни (Қирғизистон).

Воқеа-ҳодисалар 

  • 1627 йил — кардинал Ришелье қарори асосида Канадани тадқиқ қилиш ва ўзлаштириш мақсадида Юз акциядор компанияси тузилди.
  • 1707 йил — шотланд парламенти инглиз парламенти билан бирлаштирилди. Янги давлат тузилмаси Буюк Британия номини олди.
  • 1770 йил — инглиз капитани Жеймс Кук Австралия тупроғига илк қадамини қўйди.
  • 1854 йил — «Favourite» (Германия) елканли кемаси «Hespera» (АҚШ) кемаси билан тўқнашиб, чўкиб кетди; 201 киши ҳалок бўлди.
  • 1882 йил — Берлинда дунёдаги биринчи троллейбус қатнови «Siemens&Halske» компанияси томонидан йўлга қўйилди.
  • 1884 йил — Оксфорд университети аёл-талабаларга ҳам имтиҳонда қатнашишга рухсат берди.
  • 1897 йил — Лондон қироллик жамияти йиғилиши қатнашчиларига физик Жозеф Томсон электронни кашф қилганини маълум қилди.
  • 1905 йил — америкалик Дэниел Мелони аэростатдан учирилган планёрда биринчи парвозни амалга оширди.
  • 1918 йил — Петроградда «Ленфильм»га асос солинди.
  • 1931 йил — собиқ иттифоқда биринчи тажриба телетрансляция амалга оширилди.
  • 1933 йил — Англияда футбол бўйича навбатдаги кубок финалида «Эвертон» клуби «Манчестер Сити»ни 3:0 ҳисобида ютди. Аммо бу ўйиннинг қизиқ жиҳати бошқа нарса — жамоалар футбол тарихида илк маротаба майдонга рақамли футболкаларда чиқиб келишди.  
  • 1935 йил — биринчи бўлиб британ йўлларида «мушук кўзи» эффектини берувчи нур қайтарувчи мосламалар пайдо бўлди.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: иттифоқчилар Дахау концлагери тутқунларини озод қилишди.
  • 1961 йил — Антарктида экспедициясида қатнашаётган жарроҳ Леонид Рогозов ўзининг кўричагини операция қилди.
  • 1975 йил — Ветнам уруши: америкаликлар Сайгондан олиб чиқила бошланди.
  • 1978 йил — Данияда ўлим жазоси бекор қилинди.
  • 1982 йил — Хитой аҳолиси сони бир миллиарддан ошди.
  • 1986 йил — Лос-Анжелес кутубхонасида ёнғин содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 350 мингта китоб ёниб кул бўлган.
  • 1988 йил — Руминия раҳбари Николае Чаушеску тез орада мамлакатда қишлоқлар йўқ қилинишини маълум қилди.
  • 1991 йил — Бангладеш тўфони (26 — 30 апрел кунлари; энг кучлиси 29 апрелда содир бўлди) натижасида 138000 киши ҳалок бўлди.
  • 1993 йил — қиролича Елизавета II Букингем саройи сайёҳлар учун очилишини эълон қилди.

Таваллуд кунлари

  • 1785 йил — Карл Дрез, немис ихтирочиси, велосипед, гўшт қиймалагич, ёзув машинкасини ихтиро қилган.
  • 1854 йил — Жюл Анри Пуанкаре, француз математиги, физик, астроном, файласуф.
  • 1875 йил — Рафаэл Сабатини, инглиз-италян ёзувчиси.
  • 1901 йил — Хирохито, Япония императори (1926 —1989 йиллар).
  • 1970 йил — Андре Агасси, америкалик теннисчи.
  • 1970 йил — Ума Турман, америкалик актриса.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг